Жамият устави 2017

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани  ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш

“ЯГОНА ДАРЧА МАРКАЗИ”

томонидан

2017 йил _________________

___________-рақам билан

 

              “РЎЙХАТГА ОЛИНГАН”

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2017 йил “___”__________даги Умумий йиғилиши қарори билан

(2017 йил “___”__________даги _____-сонли баённома)

 

“CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI” aksiyadorlik jamiyati

УСТАВИ

(ЯНГИ ТАҲРИР)

Тошкент шаҳри - 2017 й.

 

 

I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн давомида - Қонун) ва бошқа Қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2.«Chilonzor buyum savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati (бундан буён "Жамият" деб номланади) хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай Қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган мустақил хўжалик юритувчи субъект бўлиб, "Chilonzor buyum bozori" ochiq aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2010 йил 17 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан, «Chilonzor buyum bozori» ochiq aksiyadorlik jamiyati дан «Chilonzor buyum savdo kompleksi» ochiq aksiyadorlik jamiyati сифатида ташкил этилган мустақил хўжалик юритувчи субъект бўлиб, "Chilonzor buyum bozori"' ОАЖнинг хуқуқий вориси ҳисобланади ва унга барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўтади.

1.3.Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ олиб боради.

 

2. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ ВА ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ.

2.1.Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида: - «Chilonzor buyum savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati (матн давомида - Жамият деб юритилади)

Рус тилида: - акционерное общество «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

Инглиз тилида: - Joint Stock Company «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

2.2.Жамиятнинг қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида: - «Chilonzor buyum savdo kompleksi» AJ

Рус тилида: - AO «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

Инглиз тилида: - JSC «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

2.3.Жойлашган манзили: Ўзбекистан Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 156 «А» уй, Индекс: 100161.

2.4.Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

2.5.Жамиятнинг расмий корпоратив веб сайти: www.chbsk.uz

 

З.ЖАМИЯТНИНГ ҲУКУҚИЙ ҲОЛАТИ.

3.1.Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

3.2.Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

3.3.Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.

3.4.Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига эга бўлади.

3.5.Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлади.

3.6.Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига хамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

3.7.Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига ва электрон почта манзилига эга бўлиши лозим.

3.8.Жамият Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятининг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

 

 

4. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ)

ВА  МАҚСАДИ

4.1.Жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акциядорлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни қондириш мақсадида амалга оширади.

4.2.Кўзланган мақсадга мувофиқ қўйидагиларни амалга оширади:

Кийим-кечак маҳсулотлари, халқ истеъмол буюмлари, ишлаб-чиқариш техникавий маҳсулотлари, кундалик зарур бўлган уй-pўзғоp буюмлари ва бошқа моллар билан чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш;

фойдаланилган буюмлар савдосини ташкил этиш;

юридик ва жисмоний шу жумладан хорижий шахслар учун транспорт, фрахт, экспедиция, омборлардан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш;

компакт дисклар, видео ва аудио маҳсулотлари ижарасини ташкил этиш;

божхона омборхоналари ва мол-мулкларни декларация қилиш хизматини ташкил этиш;

ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитларни яратиш;

Жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;

Хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;

Озиқ - овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;

Четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;

Ўзбекистан Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;

Тижорат, дорихона, савдо-харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;

Жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, деҳқон фермер ва жамоа хўжаликпаридан қишлоқ хўжалиги, озиқ - овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид қилиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;

Савдо - харид фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;

Умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кулайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;

Жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқиқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;

Пуллик авто турар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини, кирхоналар, сартарошхоналар, косметолог корхоналари ва салонлар, бошқа маиший хизмат шахобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, аҳоли ва корхоналар учун маиший хизмат кўрсатиш;

Ҳар-хил қандолат моллари, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;

ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;

тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;

томошалар, шоу уйинлари, лотериялар, ижодий мусобақалар, кечалар, учрашувлар, тантаналар, спорт тортишувлари ва беллашувлари, бошқа маданий-оқартув, спорт соғломлаштириш ва томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш шунингдек, бундай тадбирларда қатнашиш;

бинолар ва уйларни қуриш эгаллаш, ташкил этиш, лизинг шартлари бўйича ёки бошқа асосларда ижарага бериш, шунингдек улардан фойдаланиш, дўконлар, универсамлар, супермаркетлар, савдо-уйлари, ярмаркалар, киосклар, лотоклар, савдо жойлари ва бошқа савдо объектларини ташкил этиш;

қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаш-изланиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, юргизиш-тузатиш, таъмирлаш ва пардозлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уй-жой фонди, саноат, хизмат учун ижтимоий ва маданий-маиший бинолар, иншоотлар ва объектларнинг қайта қурилишини амалга ошириш;

Риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;

Стационар ва кўчма авто ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган ва чет эл маркали автомобиллар, ҳар-хил транспорт воситалари ва бошқа техникага техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш корхоналарининг тармоғини тузиш ва улардан фойдаланиш;

Бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларга баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлор билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;

Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шурулланиши мумкин.

4.3.Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.

  1. Жамиятнинг фаолияти муддати чекланмаган.

5.ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ ВА АКЦИЯЛАРИ

5.1.Жамиятнинг устав фонди акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.

5.2.Жамият чиқарадиган барча акцияларини тури оддий эгасининг номи ёзилган акциялар бўлиб, уларнинг номинал қиймати бир хил бўлади.

5.3.Жамият устав фонди унинг мол - мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди.

5.4.Жамиятда чиқарилган эгасининг номи ёзилган оддий акцияларининг ҳар бирининг номинал қиймати 4290 (тўрт минг икки юз тўқсон) сўмни ташкил этади.

5.5.Жамият устав фондининг миқдори 23 666 141 070 (йигирма уч миллиард олти юз олтмиш олти миллион бир юз қирқ бир минг етмиш) сўмни ташкил этади ва номинал қиймати 4290 (тўрт минг икки юз тўқсон) сўм бўлган 5 516 583 (беш миллион беш юз ўн олти минг беш юз сансон уч) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларга бўлинган, улардан 100% акциялар жойлаштирилган.

5.6.Жамият жойлаштирган акцияларга қўшимча тартибда умумий қиймати                         63 962 076 750  (олтмиш уч  миллиард туккиз юз олтмиш икки миллион етмиш олти минг етти юз эллик) сўмлик, номинал қиймати 4290 (тўрт минг икки юз тўқсон) сўм бўлган 14 909 575 (ўн тўрт миллион тўққиз юз тўққиз минг беш юз етмиш беш) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларни чиқаришга ҳақли.

5.7.Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.

5.8.Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорда ўтказилади.

5.9.Жамият томонидан жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат руйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

5.10.Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

5.11.Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини  жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган хуқуқлар (шу жумладан  мулкий хуқуқлар) орқали амалга оширилади. қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш тартиби уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда  белгилаб қўйилади.

5.12.Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қapop қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Жамият Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

5.13.Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

6. ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ

а) Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш

6.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Қўшимча акциялар эълон қилинган Жамият Уставида белгиланган акцияларнинг сони доирасидагина Жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

6.3. Жамият устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ҳамда Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.4.Жамият устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.

6.5.Жамият устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, Жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

6.6.Жамият устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамият устав фонди кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, Жамият устав фондини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

6.7.Жамият устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда мазкур Уставда кўрсатилган эълон қилинган қўшимча акцияларнинг сони жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

6.8.Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарор Жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.

б) Жамиятнинг устав фондини камайтириш

6.9.Жамият устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда Жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

6.10.Жамият устав фондини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга ҳақли.

6.11. Жамият устав фондини камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори Жамият устав фондининг Жамият Уставидаги тегишли ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.

6.12. Жамият устав фондини камайтириш тўғрисидаги ва Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

6.13.Жамият устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда Акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

6.14.Жамият устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар Жамият устав фондини камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай Жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

7. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, УЛАРНИНГ НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ, ҲАР ХИЛ ТУРДАГИ АКЦИЯЛАРНИНГ НИСБАТИ, ЖАМИЯТНИНГ БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРИ

7.1. Жамиятнинг акциялари оддий ва имтиёзли эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади.

7.2.Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёки жисмоний шахс акциянинг эгаси - Жамият акциядори деб эътироф этилади.

7.3.Оддий акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар қонунчилик ва ушбу Уставга мувофиқ Акциядорларнинг умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек дивидендлар олиш, Жамият тугатилган тақдирда эса, ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга.

7.4. Акциянинг эгаси бўлган акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий акция Жамиятнинг овоз берувчи акциясидир.

7.5. Жамиятнинг оддий акцияларини имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.

7.6. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.

7.7.Жамият мол-мулк билан таъминланган корпоратив облигацияларни уларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш санасидаги ўз капитали миқдори доирасида чиқаришга ҳақли.

7.8.Жамиятнинг корпоратив облигациялари Жамият акцияларига айирбошланадиган қимматли қоғозлар бўлиши мумкин.

7.9.Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш Жамият Кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади.

7.10.Жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигациялар чиқарилган тақдирда, мазкур қарор Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши керак.

7.11.Акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозлар Жамият томонидан жойлаштирилган тақдирда эълон қилинган акцияларнинг сони ушбу қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши муддати мобайнида айирбошлаш учун зарур миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

7.12.Жамият ўзи жойлаштирган қимматли қоғозлар айирбошланиши мумкин бўлган акциялар берадиган ҳуқуқларни чеклаш ҳақида ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

8. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

8.1. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.

8.2. очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда ўтказилади.

8.3. Жамият томонидан Жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

8.4. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш тартиби уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

8.5. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нарҳи Жамият Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

8.6.Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарҳ бўйича амалга оширилади.

8.7.Жамиятнинг устав фонди кўпайтирилаётганда Жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

8.8.Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлади. Акциядор, шу жумладан Акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

8.9.Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

8.10.Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг рўйҳати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

8.11.Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин.

8.12.Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати акцияларни ёки бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларни олишни таклиф этиш тўғрисидаги билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

8.13.Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

8.14.Жамиятнинг жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав капиталининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

 

9. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

9.1. Жамият акциядорлари:

Жамият акциядорларининг реестрига киритилиш;

депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

Акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;

олинган дивидендини эркин тасарруф этиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;  

ўзига етказилган зарарнинг ўрнини қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларга бирлашиш;

қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш;

Акциядорлар, шу жумладан миноритар акциядорлари, овоз беришда уларнинг ягона позициясини шакллантириш учун акциядорлик келишувларини тузишга;

Акциядорлар қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9.2. Акциядорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва кўзда тутилган ҳолларда ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли.

9.3. Ҳар бир оддий акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.

9.4. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

9.5. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ  белгиланади.

9.6. Акциядорнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиши, дивидендлар олиши ва Жамият томонидан корпоратив ҳаракатлар бажарилганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириши Жамият акциядорларининг реестри асосида амалга оширилади.

9.7. Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

9.8.Акцияларни бошқа шахсга беришга доир чеклов белгиланиши акциядорни - мазкур акциялар эгасини қонунчиликда белгиланган тартибда Жамиятни бошқаришда иштирок этиш ва улар бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

9.9. Жамият акциядорлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

Жамиятнинг акцияларига  қонун ҳужжатларида, ушбу Уставда ва акция чиқарилиши тўғрисидаги қарорларда кўзда тутилган тартибда, усулларда ва муддатларда ҳақ тўлаш;

Жамият фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни ошкор қилмаслик;

Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши ҳамда Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиш;

Акциядорлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9.10. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо  ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган  пайтдан  эътиборан  ўтади  ва  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

9.11.Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.

9.12. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.

9.13.Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

9.14.Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони 3 (уч) кишидан иборат сайланади.

9.15.Жамиятнинг миноритар акциядорлари ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

 

10. ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

10.1. Дивиденд Жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

10.2.Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

10.3.Дивиденд Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

10.4.Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

10.5.Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

10.6. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

10.7.Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисида қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

10.8. Акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

10.9. Дивидендлар Жамиятнинг Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

10.10.Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига ҳар йили акциялар номинал қийматининг  камида 25 фоизи миқдорида дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

10.11. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

10.12. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра Жамият ихтиёрида қолади.

10.13.Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

10.14. Жамият:

устав фондининг ҳаммаси у таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда Жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки Жамиятда шундай белгилар дивидендлар тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар Жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

10.15. Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва Жамиятнинг расмий веб-сайтида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

11. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

11.1. Жамиятда соф фойда ҳисобидан устав фондининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорида захира фонди тузилади. Жамиятнинг захира фонди ушбу Уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг 5 (беш) фоизи миқдорида ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади.

11.2.Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг захира фонди Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

11.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ Жамиятда бошқа фондлар ташкил этилиши мумкин.

12. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

12.1. Жамиятни бошқариш органлари қуйидагилардан иборат:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши;

Кузатув Кенгаши;

Ижроия органи (Бошқарув).

  12.2.Ўзбекистон Рспубликаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий килиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4720 Фармони хамда  “Корпоратив бошкарув кодекси” асосида ишлаб чикилган  “Корпоратив бошкарув  ички Низомлари”  ушбу  жамият уставининг ажралмас кисми хисобланади.

13. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

13.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

13.2.Акциядорларнинг умумий йиғилишини Жамият Кузатув кенгаши раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият Кузатув кенгаши аъзоларидан бири олиб боради.

13.3.Акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш тартиби, шунингдек Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги низомда белгиланади.

13.4. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

13.5.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Жамият акциядорларининг навбатдаги (йиллик) умумий йиғилиши хар йили одатда июн ойининг иккинчи ярмида ўтказилади.

13.6.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги тўғрисидаги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

13.7..Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.

13.8.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

жамиятни қайта ташкил этиш;

жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

жамиятнинг устав капиталини камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

жамият ижроия органини тузиш, ижроия органи бошқарув раисини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларига, тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;

Жамиятнинг “Ички назорати тўғрисида”, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашуви бўйича амалга ошириладиган тадбирлар тартиби тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш;

ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг Жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятига кирувчи битимларни белгилаш;

ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш, уларни амалга ошириш ваколатини кузатув кенгашига бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;

электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

саноқ комиссиясига амалий кўмак кўрсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустақил экспертларни жалб этиш (масалан, инвестиция маслаҳатчиси ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиси) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

Жамият маблағлари ҳисобидан миноритар акциядорлик қўмитасини сақлаш харажатини қоплаш (миноритар акциядорлик қўмитаси тузилган тақдирда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи Жамият бошқарув ва назорат органлари маърузалари (ҳисоботлари) шакли ва мазмунига бўлган талабларни, акциядорлар умумий йиғилиши давомийлигини белгилаш;.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши қонун ҳужжатларига, ушбу Устав ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиши мумкин.

13.9.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамият ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

13.10.Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

Жамият акциядорининг талабига кўра акциядорга у Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

13.11.Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича Жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эга.

13.12.Овозга қўйилган масала бўйича Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори, йиғилишда иштирок этаётган Жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади, қонун ҳужжатларида ва Уставда қарор қабул қилиш учун овоз бериш белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

13.13.Қуйидаги масалалар бўйича қарор Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади:

Жамият Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

Жамиятни қайта ташкил этиш;

Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

Жамият Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар тузиш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда жамият томонидан аффилланган шахс билан битимларни маъқуллаш.

Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши томонидан Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

13.14.Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

13.15.Акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларида акциядорлар эътиборига етказилади.

13.16.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамият Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

13.17.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда Жамият Кузатув кенгаши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

умумий йиғилишнинг кун тартибини;

умумий йиғилиш ўтказилиши ҳакида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, «турли масалалар», «бошқа масалалар», «ўзга масалалар» ва шу сингари таърифларнинг) Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

13.18.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар  Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

13.19.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

13.20.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, шунингдек Жамият Кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамият уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси ҳамда Кузатув кенгашининг умумий йиғилиш кун тартибидаги масала бўйича позицияси юзасидан маълумот киради.

13.21. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 90 кундан кечиктирмай, Жамият Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга, фойда тақсимоти, Жамият бошқарув ва назорат органлари аъзолигига номзодлар бўйича таклиф киритишга, шунингдек уларни Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган кунигача алмаштиришига ҳуқуқига эга.

13.22.Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

13.23.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув
кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш
комиссияси талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада Жамиятнинг овоз
берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган акциядорнинг
(акциядорларнинг) ёзма талаби билан ўтказилади.

13.24.Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

13.25.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

13.26.Жамият Кузатув кенгаши Жамият тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

13.27. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

13.28.Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

13.29.Агар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

13.30.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

13.31.Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

13.32.Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

13.33.Кворум бўлмаганлиги сабабли Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

13.34.Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси - битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

13.35.Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

13.36.Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади, Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият Кузатув кенгаши томонидан чақирилмаган ҳоллар бундан мустасно. Овоз бериш бюллетени умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вакилига) берилади.

13.37.Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи шахсга шундай шахс ҳисобидан ўзи тўлдирган бюллетень нусхасини олиш имкони берилади.

13.38.Акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар овоз беришда биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузиши мумкин.

13.39.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

13.40.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;

умумий йиғилишнинг раиси (раёсат) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

13.41.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

13.42. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Жамият корпоратив веб-сайтида ва Корпоратив ахборот ягона порталида жойлаштирилади. Агар Жамият акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка варағига киритилган бўлса, мазкур қарорлар биржанинг веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.

14. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

14.1.Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ҳужжатлари ва ушбу Устав билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

14.2.Жамият Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига, ушбу Уставга ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги низомга мувофиқ иш юритади.

14.3.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 7 (етти) кишидан иборат.

Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси-йирик акциядорлар томонидан келишилган холда тавсия этилади ва сайланади.

14.4.Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун ҳамда умумий йиғилишга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги  уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

ижроия органининг аъзоларини сайлаш (тайинлаш);

жамият ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш, шунингдек кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг                      1-декабридан кечиктирмай маъқулланади;

корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу  ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

- жамият ижроия органини тузиш, ижроия органи раҳбари, яъни жамият бошқарув раисини тайинлаш, ишга ёллаш тўғрисида мехнат шартномасини 1-йил муддатга тузиш, узайтириш ва муддатидан илгари тўхтатиш;

- жамият ижроия органи аъзолари билан ишга ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш ва уларни ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;

- ижроия органига тўланадиган ойлик иш ҳақи миқдорларини белгилаш;

Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ва қонунчиликда ўрнатилган миқдор доирасида ҳайрия (хомийлик)  ёки беғараз ёрдамни кўрсатиш (олиш) шартлари ва тартибини белгилаш шунингдек ушбу тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Кузатув кенгашининг тегишли масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлар)ни тузиш;

Жамият Кузатув кенгаши ваколат доирасига қонун ҳужжатларига, ушбу Уставга ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

14.5. Жамият Кузатув кенгаши Жамият ижроия органи раҳбарининг (бошкарув раиси) ва ижроия органининг аъзоларини ваколатларини агар улар жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатишга, ва шу тариқа жамият Кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига тайинлаш ҳуқуқига эга.

14.6.Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари қонун ҳужжатларида ва Жамият уставида назарда тутилган тартибда Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

14.7.Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

14.8.Жамият Бошқаруви аъзолари Жамият Кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

14.9.Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамият Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

14.10.Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилади.

14.11.Жамият Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

14.12.Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

14.13.Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

14.14.Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, Акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.

14.15.Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

14.16.Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, Бошқарув раисининг ҳамда Жамиятнинг акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)  талабига кўра чақирилади.

14.17.Жамият Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун Жамият Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

14.18.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Жамият Уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари Акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Жамият Бошқаруви раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

14.19.Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатларида, Жамият Уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

14.20.Қуйидаги масалалар бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади:

Жамият устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;

Жамият томонидан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш;

Жамият томонидан йирик битимлар тузиш;

Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар тузиш.

14.21.Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.

14.22.Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл кўйилмайди.

14.23.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда Жамият Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

14.24.Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан  (сўров йўли билан) Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

14.25. Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди.

14.26.Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгашининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади.Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

қабул қилинган қарорлар.

14.27.Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

14.28.Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши Акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, мазкур қарор ҳақидаги ахборот ижроия органига Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

           14.29. Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофот микдори.

       - Акциядорлар  умумий йиғилиши  қарорига  асосан  кузатув  кенгаши аъзоларининг мукофот  пули миқдорини  АЖ нинг молиявий  натижалари  билан боғлайди. Акциядорларнинг  умумий йиғилиши  қарорига  асосан  кузатув  кенгаши  раисига  хар ойда жамият  бошқарув раиси  ойлик иш хақидан кам бўлмаган миқдорида ;

          Кузатув кенгаши барча аъзоларига  хар ой якуни буйича жамиятдаги бошкарув раисининг ўртача ойлик иш хақининг 50 фози  миқдорида  мукофот пули  тўланади.

        - Кузатув кенгаши аъзоларига умумий микдор буйича туланадиган мукофот пули ва компенсация жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган  жамиятнинг ички хужжатлари асосида хам тўланиши мумкин.

15. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

15.1. Жамиятнинг жорий фаолияти устидан рахбарлик коллегиал ижроия органи (Бошқарув) томонидан амалга оширилади. Жамият Бошқарув хаъйати аъзолари, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан 1 йилга сайланган. Хаъйат аъзолари сони  4 ( турт ) кишидан иборатдир. Бошқарув хаъйати  фаолиятини  Бошқарув раиси раиси раҳбарлик қилади.

15.2.Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш), чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

15.3.Акциядорлар вакили сифатида иштирок этувчи ижроия органи вакилларининг ижроия органига аъзолар сайлаш масаласи бўйича овоз беришда қатнашмайди.

15.4.Бошқарувнинг ваколатларига Жамиятнинг жорий фаолиятига рахбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

15.5.Бошқарув акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкиллаштиради.

15.6. Жамият Бошқарув раиси Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва давлат муассасаларида, мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона ва ташкилотларда Жамият ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

15.7. Жамият Бошқарув раиси ваколатига қуйидагилар киради:

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг ижро этилишини ташкил этади;

Жамият Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун Жамият ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритади;

акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборот олиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш, дивидендлар тўлови бўйича барча ҳуқуқларига амал қилинишини таъминлайди;

Жамият мол-мулки ва пул маблағларини қонун ҳужжатларида ва Жамият ички меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тасарруф қилади;

Жамият номидан шартномалар, контрактлар ва бошқа битимлар тузади;

Жамият номидан ишончномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб рақами ва бошқа ҳисобларни очади, Жамиятнинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва ҳисоботларини имзолайди;

Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;

штатларни тасдиқлайди, уларни малакали кадрлар билан тўлиқлигини таъминлайди,

ходимлар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ва уларни тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади;

раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;

Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди;

Жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмаларни чиқаради, шунингдек ўзининг ваколати доирасига кирувчи масалаларга оид йўриқномалар ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;

Жамият бошқармалари ва таркибий бўлинмалари низомларини тасдиқлайди;

Жамият ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллайди;

ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим иш ҳақлари, уларга устамаларни, турли қўшимча тўловларни белгилайди, Жамият ходимларини рағбатлантиради, шунингдек, Жамият ходимларини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида компенсация тўловларини ўрнатади;

жамиятнинг ҳомийлик ва бошқа беғараз ёрдамлар учун йиллик харажатлари миқдори ўтган йил давомида олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаган ҳолда ҳамда жамиятнинг олдинги ҳисобот йили учун бизнес-режанинг соф фойда кўрсаткичи бажарилган тақдирда ҳомийлик ҳақида ижроия органи ва ҳомийлик олувчи ўртасида расмийлаштирилган шартномага асосан ҳомийлик амалга оширади;

Қонун ҳужжатлари, ушбу Устав ва «Ижроия органи (Бошқарув) тўғрисида»ги низомга мувофиқ Бошқарув раиси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал этади.

15.8. Бошқарув раиси қуйидагиларга  ҳақли:

ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилади;

Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалайди;

Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;

Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимга эга бўлиши мумкин;

ҳақ олиш;

Бошқарув раиси бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

15.9. Бошқарув раиси мажбуриятлари:

Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиш;

ўз мажбуриятларини у билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ тегишли тарзда бажариш;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш;

Жамият Кузатув кенгаши ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши олдида ҳисобот бериш;

акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ахборотларни олиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишларида иштирок этиш, дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш бўйича барча ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамият фаолияти тўғрисидаги ахборотни тегишли тарзда ошкор этилишини назорат қилиш;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этилишини таъминлайди;

Бошқарув йиғилишларини ўтказишни ташкил этиш;

Жамият таркибий тузилмаларининг самарали ҳамкорлик юритишини таъминлаш;

Жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

Жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик;

Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилишини таъминлаш;

Жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари, ушбу Устав, «Ижроия органи (Бошқарув) тўғрисида»ги Низом ва Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Бошқарув раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

15.10. Бошқарув раиси ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгаши олдида Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан ҳисобот беради.

Бошқарув раиси Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида молия йили якунларига кўра Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот беради.

15.11.Жамият  Бошқарувининг мажлисида баённома юритилади. Жамият Бошқаруви мажлисининг баённомаси Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг аъзолари талабига кўра уларга берилади.

Жамият Бошқаруви мажлисларини ўтказишни Бошқарув раиси ташкил этади, у Жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда Жамият бошқаруви мажлиси баённомаларини имзолайди.

15.12. Жамиятнинг Бошқарув раисини сайлаш Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан  ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш) Жамият кузатув кенгаши қарорига кўра амалга оширилади.

15.13. Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча қонун ҳужжатларида, Жамият Уставида ҳамда уларнинг ҳар бири Жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома Жамият номидан Жамият Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамият Бошқарув раиси билан тузиладиган шартномада унинг Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

15.14. Жамият Кузатув кенгаши Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар Жамият Уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

15.15. Жамиятнинг Бошқарув раисига, Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланади.

16. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ,  БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ВА БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

16.1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

16.2. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият Кузатув кенгаши аъзолари, Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

16.3. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Жамият Кузатув кенгаши аъзоси, Бошқарув раиси ёки Бошқарув аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

17. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

а) Тафтиш комиссияси

17.1.Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси сайланади.

17.2.Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.

17.3.Жамият тафтиш комиссиясининг ваколати:

бир йиллик давр ичидаги фаолият якунлари бўйча Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш;

бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйча Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра хулоса тузиш;

Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани тайёрлаш;

 Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқиш.

17.4. Жамият тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби Акциядорларнинг  умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низомда белгиланади.

б) Ички аудит хизмати

17.5.Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган тақдирда Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдордир.

17.6. Жамиятнинг ички аудит хизмати қуйидагиларни текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали Жамият Бошқаруви, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди:

Жамиятнинг Бошқаруви, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият Уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини;

Жамиятнинг бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини;

Жамиятнинг хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини;

Жамият активларнинг сақланишини, устав капиталидаги 50 фоиз улуш Жамиятга тегишли бўлган  юридик шахслар билан ўтказилган операцияларни, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини.

17.7.Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида, ушбу Устав ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият ички аудит хизмати тўғрисида”ги низомда белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

в) Аудиторлик ташкилоти (ташқи аудитор)

17.8.Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.

17.9.Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақида нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

г) Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси

17.10. Жамиятда Кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи Жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

17.11. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

18. ЖАМИЯТНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТЛАРИНИ ТУЗИШ,

ТЕКШИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

18.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт.

18.2.Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик Жамият Бошқарув раисининг зиммасида бўлади.

  18.3.Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва Акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган йиллик ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари Жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

  18.4.Жамият Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин, Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин эълон қилади.

  18.5. Жамиятнин йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўн кундан кечиктирмай Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

  18.6. Жамиятнинг молия йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.

19. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

19.1. Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

20. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

20.1.Ушбу Уставнинг ҳолатлари бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

20.2.Ушбу Уставда акс  эттирилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

20.3.Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонун ҳужжатларига Ушбу Уставнинг ҳолатларига зид келувчи ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрлари қўлланилади.

20.4.Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

            

Чоп килиш