16.05.2016 куни Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида ҳабарнома

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ акциядорлари диққатига

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 16 май соат 11-00 да акциядорларнинг 2015 йил молиявий-хўжалик якунлари юзасидан умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади. Манзил: 100161, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156а уй.

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

 1. «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.

2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг соф фойдасини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

8. Жамият бошқаруви раисини сайлаш.

9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”ни жорий қилиш.

12. Жамият Уставига ўзгартириш киритиш.

13. “Жамият акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

14. “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

15. “Жамият ижроия органи тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

16. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

17. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

18. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

19. Тошкент шаҳар хокимининг 2011 йил 16 ноябрдаги 742-сонли қарорига асосан жамиятнинг 19-сонли биносида (2-қаватли) таъмирлашишларини амалга ошириш ҳақида.

Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик якунлари юзасидан умумий йиғилишига акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжат, юридик шахсларнинг эса ишончнома билан келишлари сўралади.

Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик якунлари юзасидан умумий йиғилишига тайёрланган хужжатлар тўплами билан юқорида келтириб ўтилган манзилда 2016 йил 12 майдан танишлари мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: 287-98-52, 287-91-01, 287-92-13, 287-73-22.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонунинг 62-моддасида акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига ҳам юборилиши кўзда тўтилган. Шу муносабат билан ўзингизни электрон почта манзилингиз ва янги биометрик паспортингиздаги маълумотларни Тошкент шақар Фонд биржаси биноси 3 қават 17 хонада жойлашган «Ташинвеском» хусусий корхонаси ходимларига тақдим этишингизни сўраймиз.

 

Чоп килиш