«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ-нинг режалаштирилган қўшимча даромадлар манбаи

1. «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ балансидаги автотўхташ жойларини эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, 2015 йил фаолияти давомида белгиланган қатъий солиқ миқдори тўланиши учун жамиятнинг бошқа хизматлари данолинадиган даромадлар ҳисобига қопланишига олиб келаётганлигини инобатга олиб, 2014-2015 йиллардаги фаолияти давомида молиявий иқтисодий кўрсаткичлар игажид дийзарар келтиришини олдини олиш, қўшимча даромад манбаиларини излаб топиш ва белгиланган режаларни ўз вақтида бажариш мақсадида, автотўхташ жойлари учун белгиланган қатъий солиқ миқдорлари ўрнига, савдо комплекси даромадларидан ҳисобланадиган 50 фоизлик ажратма тўловларига ўтказиш ёки автотўхташ жойларини вақтинча давлат захирасига ўтказиш, автотўхташ жойларини бепул ташкил этилиши режалаштирилган.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 16 ноябрдаги 742-сонли қарорига асосан ўзи эгаллаб турган ҳудуднинг 1,48 гектарли қисмида автотранспорт қисмида воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ҳамда «гиламсавдоси» мажмуаси, ёрдамчи бинова иншоотларини қурилишини молиялаштириш жамият маблағлари, қисман банк кредити орқали ҳамда «Гилам савдо» мажмуасида жойлашган савдо дўконлари «Ижара шартномасини тузиш ҳуқуқи»ни (савдо дўконларни таннарҳи ва бошқа харажатлар қўшилган миқдорида) сотилишидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкент шаҳар Давлат экспертиза бошқармасининг 2014 йил 28 февралдаги № К-1103-сонли экспертиза хулосасига кўра ушбу қурилиш ишларига 39 006 671,18 минг сўмлик маблағ тасдиқланган. Бу эса ўз навбатида қўшимча даромад олиш имконини беради.

3. Бундан ташқари 2015 йилда жамият тассаруфида бўладиган ортиқча маблағларни банк муассасаларига депозит жамғармаларга фоизга қуйиш жамият учун қўшимча даромад манбаларини беради. Бу эса ўз навбатида бир ойда ўртача 700,0 минг сўм қўшимча даромад олиш имконини беради.

4. Жамият қошида янги хизмат турларини жорий этиш. Масалан этикдузлик, соатсозлик ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар.

 

 

Чоп килиш