ЭЪЛОН
«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !
«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2019 йил 13 май куни соат 12.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156А-уй.
Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2019 йил 20 апрел ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2019 йил 6 май ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш
5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг ижроия органи аъзолари меҳнат шартномасини узайтириш ва уларни сайлаш масалалари тўғрисида;
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
12.Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар ҳужжатлар билан 7 майдан жамият маъмурият биносида танишишлари мумкин.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 13 май соат 11-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: (71) 287-91-01