Вакансия на должность председателя правления
Председатель правления АО «Чилонзор буюм савдо комплекси» ТРЕБОВАНИЯ К ОБРАЗОВАНИЮ:
Председатель правления АО «Чилонзор буюм савдо комплекси» ТРЕБОВАНИЯ К ОБРАЗОВАНИЮ:
Диққат! Диққат! Диққат!
Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига!
«Chilonzor buyum savdo kompleksi» AJ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги 2340-сонли қарори 2-иловасига мувофиқ, қўшимча эмиссия акцияларининг биржа очиқ савдоларига таклиф этади. «Chilonzor buyum savdo kompleksi» AJ акциялари «Tashinvestkom» хусусий корхонаси томонидан биржа очиқ савдолари орқали бир донаси 12 000 сўмдан сотувга қўйилган. Сотувга қўйилган акцияларнинг жами сони 296501 донани (Устав фонднинг 5,18%ни) ташкил этмоқда.
Шошилинг, имкониятингизни қўлдан бой берманг!
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.