НАВРЎЗ – БОҚИЙ БАЙРАМ

Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Айниқса, тинчлик ва соғлиқни улуғлайдиган, ҳаётни, яшариш ва янгиланишни шарафлайдиган байрам — Наврўзнинг бу йилги қадри ўзгача.

Чунки ўтган йили бутун инсоният бошига келган синовлар бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Азалдан пок нияти ва ёруғ умидига таянган олижаноб халқимиз ўз меҳнати ва матонати, улкан сабр-тоқати, огоҳлиги билан бу синовлардан устун келди.
Ҳа, Наврўзнинг бутун моҳиятида халқимизнинг эзгуликпарвар қалби намоён бўлади. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.
Наврўз қадим ва боқий байрам. Хусусан, Наврўз ҳақида «Авесто»да шундай битиклар бор: «Зардўштийлар эътиқодига кўра, кўклам гиёҳлари униб, дарахтлар куртак ота бошлагач ўша атрофдаги қора кучлар маҳф бўлган».
Таъкидлаш жоиз, Абу Райҳон Беруний Наврўз тарихи борасида Сосонийлар (226-650) давлати давридаги ажойиб байрам тантаналаридан ривоятлар сўйлайди. У йилнинг айрилишини илмий асосда исботлаб берган олимлардан саналади. Алишер Навоий кун билан тенглашган (Қуёш тақвими билан 21 март) паллани шундай изоҳлайди:
Юз очиб билдирди қад бирла сочи тенг эрканин, Зоҳир ўлғондек туну кун тенглиги Наврўздин.
Умар Хайём «Наврўзнома» асарида шундай дейди: «Қачонки, Ҳамал қошидан ўз айланиш даври бўйлаб йўлга чиққан офтобни осмон яна уйига қайтариб келтирса, унинг бошқатдан фалак сайрига чиқишдан бошлаб оламни ўзгартириб юборадиган янги тарих бошланади». Ал-Ҳаким ат-Термизий эса ўзининг «Наврўзнома» асарида Наврўз ва Наврўз байрами тафсилотлари баробарида унинг келиши ҳафтанинг қайси кунларида тўғри келса, йилнинг қандай кечишини, деҳқончилик, савдо-сотиқ ҳамда бошқа соҳаларда табиат ва замоннинг авзойини осмон ёритгичлари ҳаракатлари орқали асослаб беради ва китоб ҳақида: «Токи ҳар ким ўқиса, тақвимга муҳтож бўлмас ва ҳарчанд (қанча) замон ўтса ҳам бу нусха мансух (эски) бўлмас» – дейди.
Бугунги кунда Наврўз ўзининг умуминсоний ғоялари билан башарият ҳаётидан тобора чуқур ўрин эгалламоқда. Барчангизга аёнки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарори билан 21 март — бутун дунёда Халқаро Наврўз куни сифатида кенг нишонланмоқда.
Шу жумладан, бизда ҳам Наврўз байрами ўзгача кайфиятда нишонланди. Баҳорнинг шифобахш таомларидан сумалак, кўк чучвара каби таомлар тайёрланиб, халқимизга тортиқ этилди. Савдо комплексимизга ташриф буюрган азиз меҳмонларимизу, ҳар бир тадбиркор ва харидорларимизга ўзгача кайфият улашилди. Баҳор фасли ва Наврўз байрамига атаб куй-қўшиқлар янгради.
Улуғ айём муборак бўлсин!

03

02

01

 

Чоп килишE-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали openinfo "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

Copyright © 2014-2024 "Chilonzor Buyum Savdo Kompleksi" АЖ

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.chbsk.uz/ веб-сайт манзилига ҳавола кўрсатилиши шарт.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.


Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156-а уй
(+99871) 287-98-52
(+99871) 287-91-01
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.