Уставига киритилган ўзгартиришлар матни (16.05.2016)

Чилонзор туман ҳокимияти тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

 РЎЙХАТГА ОЛИНДИ

2016 йил “____”____________

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“Chilonzor buyum savdo komplеksi” AJ

акциядорларининг 2016 йил 16 майдаги умумий йиғилиши

қарори билан

 

 

“Chilonzor buyum savdo komplеksi”aкsiyadorlik jamiyati уставига киритилган ўзгартиришлар матни.

 

ЭСКИ ТАХРИРДА ЯНГИ ТАХРИРДА

Жамият уставининг «ЖАМИЯТНИНГ НОМИ ВА ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ»
2-бўлими.

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида: – «Chilonzor buyum savdo kompleksi» aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб юритилади) Рус тилида: – акционерное обҳество «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

Жамиятнинг ўзғартирилган номи:

Ўзбек тилида: – «Chilonzor buyum savdo kompleksi»AJ

Рус тилида: – АО «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

2.2. Жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кучаси, 156 «А» уй, Индекс:100161.

2.3. Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида: – «Chilonzor buyum savdo kompleksi»aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб юритилади) Рус тилида: – акционерное обҳество «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

Инглиз тилида: -Joint stock company «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

Жамиятнинг қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида: – «Chilonzor buyum savdo kompleksi»AJ

Рус тилида: – АО «Chilonzor buyum savdo kompleksi»

Инглизтилида: -JSC«Chilonzor buyum savdo kompleksi»

2.2. Жойлашган манзили: Индекс100161Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кучаси, 156 «А» уй.

2.3. Электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

2.4. Жамиятнинг расмий корпоратив веб сайти: www.chbsk.uz

Жамият уставининг «ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ»
6-бўлими.

6.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳаҳидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.3.Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.1. Жамиятнинг устав фонди қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамият уставининг «ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИГА ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ»
9-бўлими.

Киритилсин. 9.2. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзгартирилсин. Жамият уставининг 9.2.-9.6. бандлари тегишинча 9.3.-9.7. бандлари хисоблансин.

Жамият уставининг «ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ»
11-бўлими.

11.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидагимасалалар ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда қараб чиқилади. 11.3. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда директор деб юритилади), коллегиал ижроия органининг (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) аъзолари, ишончли бошқарувчи билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек ушбу уставнинг 11.6. бандига мувофиқжамиятнинг йиллик ҳисоботини, жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятниривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.
11.6.11. жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш; 11.6.11. жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

11.8. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

11.8. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор, аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш хақидаги қарор, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

Киритилсин. 11.9. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамият уставининг «ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ»
14-бўлими.

14.4.1.жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш; 14.4.1. Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
14.4.20. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; 14.4.20. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. 14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

Жамият уставининг «ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИ»
18-бўлими.

18.6. Жамиятнинг ижроия орган-ларини тузиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият бошқаруви раиси ва унинг аъзоларини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин. 18.6. Жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг ўарорига кўра жамият директорини ёки бошўарув аъзоларини тайинлаш, ўоида тариўасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

 

 

«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бошқаруви раиси     Ж.С.Ахмедов

 

Чоп килишE-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали openinfo "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

Copyright © 2014-2024 "Chilonzor Buyum Savdo Kompleksi" АЖ

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.chbsk.uz/ веб-сайт манзилига ҳавола кўрсатилиши шарт.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.


Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156-а уй
(+99871) 287-98-52
(+99871) 287-91-01
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.