2016 йилга бизнес режаси

 

 

Жамият акциядорларининг 2016 йил «16» майдаги

умумий йиғилиш қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

___________С.Н.Ахмедов

 

 

«CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI» aksiyadorlik jamiyatining 2016 йил учун

БИЗНЕС РЕЖАСИ

 

1. УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

CHILONZOR BUYUM BOZORI" AJ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарорларига асосан кайта таъмирлаш ишлари олиб борилиб, Тошкент шахар хокимининг 2011 йил 9 июндаги 309-сонли қарорига асосан "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" акциядорлик жамияти ва «Чилонзор буюм савдо комплекси» очиқ акциядорлик жамиятининг акциядорларининг 2014 йил 25 августдаги навбатдан ташқари бўлиб ўтган умумий йиғилиш қарорига асосан «Чилонзор буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти деб номланиб, ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан олиб бормоқда.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ қуйидаги манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 156 а уй.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ 12,27 гектар майдонга жойлашган бўлиб, тадбиркорлар фаолият кўрсатишлари учун замон талабларига жавоб берадиган турғун савдо шаҳобчалари мавжуд.

Ўз номи ва ташқи кўриниши билан "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" акциядорлик жамияти йирик савдо марказини эслатади.

"CHILONZOR BUYUM SAVDOKOMPLEKSI" AJ назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шоҳобчалари, шунингдек турғун савдо шаҳобчалари орқали ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг чакана ва майда улгуржи олди-сотдиси амалга ошириладиган мулкий комплексдир.

Савдо комплексининг хизматлар кўрсатишдан, савдо комплекси ҳудудидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, шунингдек ижара тўловини ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва махаллий солиқлар олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси солик кодекисининг 387-моддасига асосан «Савдо комплекси даромадларнинг умумий суммасидан, савдо комплекси даромадидан тўланадиган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташлангандан кейин қолган маблағларнинг 50 фоизи савдо комплекси жойлашган жойдаги тегишли махаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Даромадлар умумий миқдорининг қолган 50 фоизи савдо комплекси маъмурияти ихтиёрида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплашда, реконструкция қилишда, ободонлаштиришда, савдо комплекси томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтиришда, сифатини яхшилашда, ҳамда акциядорларга дивиденд тўлаш мақсадида фойдаланилади.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ да истеъмол товарлари билан савдо қилишга:

  • савдо қилиш ҳудуди учун белгиланган тартибда берилган руҳсат гувоҳномасига эга бўлган;
  • савдо комплексида савдо ўрнини ижарага олиш шартномасини тузган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар киритилади.

Савдо комплексининг иш тартиби:

Савдо комплекси хар куни соат 7-00 дан 18-00 гача, ёз даврида эса соат 19-00 гача ишлайди;

Савдо комплекси ҳудудига кириш бепул;

Дам олиш (санитария) куни - Душанба;

тадбиркорлик субъектлари иш ўринларини тайёрлаш учун савдо комплексига эрталаб соат 6-00 дан бошлаб киритилади.

Савдо комплексининг савдо ўринлари сони Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги савдо комплекси томонидан тақдим этиладиган маълумот асосида мавжуд бўш савдо ўринларининг доимий тезкор ҳисобини юритади.

Савдо комплексида озиқ-овқат товарлари билан савдо қилишга белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан турғун чакана савдо шаҳобчалари орқали руҳсат этилади.

Жамиятнинг дастлабки низом жамғармасининг тўлов шакли "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI"AJ нинг мол-мулки қиймати ҳисобланади.

2."CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ

Жамиятнинг асосий фаолият турларига қуйидагилар киради:

  • Ижара ҳақи тўловидан тушумлар;
  • Савдо комплексинингҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари,
  • Бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
  • Сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • Қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар савдо комплекси даромадларининг манбаилари ҳисобланади.

3. "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI"AJ АКЦИЯДОРЛАРИ

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI " AJ таъсис хужжатларига асосан жамиятнинг устав фонди 23 278 217,7 минг сўмни ташкил этади.

Устав фондидаги номинал қиймати 4290 сўм миқдорида бўлган 5 426 158 дона акцияларга бўлинган. Акцияларнинг хиллари- эгаси ёзилган. Акцияларнинг турлари (тоифалари) –Оддий.

Жамиятнинг барча акциялари қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • Тошкент шахар ҳокимияти улуши - 51%, 2 767 340 дона акция;
  • Тошкент шахар ҳокимияти активи - 2,8%, 151 216 дона акция эркин савдода сотиш учун мўлжалланган улуш;
  • Юридик ва жисмоний шахслар улуши (жойлаштирилган) – 46,2%, 2 507 602 дона акция;

4. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ, ИЖРОИЯ ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан, жамиятни бошқаришни акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув Кенгаши ва ижроия органи амалга оширади."CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ нинг олий бошқарув органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Жамиятнинг жорий фаолияти бошқарувини амалга оширувчи ижроия органи бўлиб, жамиятнинг жамоа органи номидан бошқарув раиси ҳисобланади. Жамият бошқаруви, жамиятнинг ижроия органи бўлиб ҳисобланади.

Бошқарув жамиятнинг барча ишлаб-чиқариш фаолиятини бошқаради.

Жамият ижроия органи ваколати доирасига жамиятнинг жорий бошқарувининг барча саволлари киради, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши ваколати доираси бундан мустасно.

Жамият ижроия органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкиллаштиради. Жамият бошқарувининг миқдорий тартибини бошқарув раисига тақдим этган ҳолда, акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган тартибдаги маъмурий хўжалик харажатлар сметаси чегараси доирасида Кузатув Кенгаши аниқлайди.

Жамият бошқарувининг асосий вазифаси - жамият ривожланиши мақсадларига эришиш учун тактик қўлланмалар усулларини амалга оширишда изланишлар олиб бориш, жамиятнинг даромадини доимо ошириб боришдир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташқари, ижроия органининг харакати устидан назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқини химоя қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятни назорат қилувчи махсус орган кўзда тутилган бўлиб, тафтиш хайъати 3 кишидан таркиб топган.

Жамиятнинг ижроия органи хужжатлари, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий хужжатларга риоя этилишини, ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, автикларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш мақсадида ички аудит гуруҳи ташкил қилинган.

5. САВДО КОМПЛЕКСИ ҲУДУДИДА СОТИЛАДИГАН МАХСУЛОТ ТАВСИФИ

Келтирилган ушбу бЎлим нисбатлари Тошкент шаҳрининг бошқа савдо комплексларини визуал кузатишлардан олинган, "CHILONZOR BUYUM SAVDOKOMPLEKSI" AJ-да қуйидаги махсулотлар сотилади:

  • Ноозиқ-овқат махсулотлари-99%;
  • Озиқ-овқат махсулотлари-1%.

6. "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ ХИЗМАТИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI"AJ хизматларининг асосий истеъмолчи-ларидан бўлиб, доимий асосда савдо фаолиятини амалга оширувчи, жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади. Хусусий тадбиркорлар томонидан истеъмол қилинадиган хизматлар улуши жамият фаолиятининг тахминан 99 %ни ташкил этади.

Жамият хизматларининг асосий истеъмолчиларининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хужжатлар чиқган, булар:

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2002 ЙИЛ 26 НОЯБРДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ 407-СОНЛИ ҚАРОРИ;

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2002 ЙИЛ 6 МАЙДАГИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ 154-СОНЛИ ҚАРОРИ;

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 12 АВГУСТДАГИ ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РУЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТУҒРИСИДАГИ 387-СОНЛИ ҚАРОРИ;

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 2 СЕНТЯБРДАГИ ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ХИСОБГА ҚЎЙИШ ВА ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ОЛИШ КАРТАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ХАҚИДАГИ 413-СОНЛИ ҚАРОРИ;

- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2010 ЙИЛ 26 АПРЕЛДАГИ «ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИ ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ 1326- СОНЛИ ҚАРОРИ.;

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2012 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ 253-СОНЛИ ҚАРОРИ;

7. ЖАМИЯТНИНГ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КУВВАТЛАРИ

a. Жисмоний шахслар томонидан савдо фаолиятини амалга ошириш учун айвонлардаги ижарага бериладиган назорат касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо дўконларини -2 297 та ўртача бир ойлик даромади – 1 043 157,4 минг сўм 2016 йил учун жами 12 517 888,8 минг сўм, шу жумладан жамият ҳудудида 12-савдо айвонидаги 145 та турғун савдо дўконларининг ер тўлаларидан ўртача бир ойлик даромад 31 463,9 минг сўм, 2016 йил савдо комплекси ҳудудидаги бино, иншоот ва қурилмалар эгаларидан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун бир ойлик даромад 52 766,2 минг сўм, 2016 йил учун жами 633 194,4 минг сўм даромад режалаштирилган. Жойлар сони, ижара ҳақи ва бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ундириладиган тўловлар миқдорлари Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан белгилаб берилади.

b. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан савдо фаолиятини амалга ошириш учун айвонлардаги ижарага бериладиган турғун савдо шаҳобчалари сони 1-айвон бўйича 272 та, 2-айвон бўйича 272 та, 3-айвон бўйича 272 та, 4-айвон бўйича 245 та, 5-айвон бўйича 168 та, 6-айвон бўйича 167 та, 7-айвон бўйича 164 та, 8-айвон бўйича 143 та, 9-айвонбуйича 25 та, 10-айвонбуйича 44 та, 11-айвон буйича 28 та, 13-айвон бўйича 3 та, 14-айвонбуйича 5 та, 12-айвонбуйича 302 та (ташқи ҳудуд), 16-17-18-19-айвонбўйича 158 та фаолият олиб борилади.

c. Бошқа даромадлар - ўртача бир ойлик – 2 000 000 сўм.

8. "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ НИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

1. Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятининг фискал режими:

  • Жамиятнинг жисмоний ривожланиши;
  • Жамият имиджи;
  • Жамият хизматлари нархлари;
  • Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;
  • Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва маҳсулотларнинг нархлари;
  • Солиқ режими;
  • Банк кредитланишининг нархи ва шартлари.
  • Инфляциянинг миқдори ва тезлиги;
  • Энг кам иш ҳақи миқдорини ўзгариши;
  • Низом жамғармасининг миқдорини, акциялар чиқарилиши, дивидендларни тўланиш частотаси.

9. "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ НИНГ МОЛИЯВИЙ РИВОЖЛАНИШИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИЛАРНИНГ ТАҚСИМОТИ

минг сўмда

№ № Кўрсаткичлар 2013 йил амалдаги 2014 йил амалдаги 2015 йил амалда кутилаётган 2016 йил режа
11 1 Жой ҳақи 0 0 0 0
22 2 Хизмат ҳақи 1 120 263,6 1 851 089,1 3 152 589,0 3 416 318,9
3 3 Ижара ҳақи 8 061 847,4 9 831 119,8 12 231 233,6 13 479 305,8
4 3.1

Шу жумладан:

Инфратузилма

0 947 302,3 620 938,9 620 900,3
5 5 Коммунал ва инфратуз. хизматлар 123 426,0 0 0 0
6 6 Магазин сотилишидан даромад 707 722,3 58 033,4 2 777 151,0 6 650 000,0
7 7 Харажатлар 3 007 122,8 3 792 716,5 5 788 984,9 6 600 316,2
8 8 Соф фойда 1 247 309,5 979 934,5 898 439,5 2 408 222,3

10. РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ҚЎШИМЧА ДАРОМАДЛАР МАНБАИ

1. «Чилонзор буюм савдо комплекси»АЖ балансидаги авто тўхташ жойларини эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, 2015 йил фаолияти давомида белгиланган қатъий солиқ миқдори тўланиши учун жамиятнинг бошқа хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобига қопланишига олиб келаётганлигини инобатга олиб, 2014-2015 йиллардаги фаолияти давомида молиявий иқтисодий кўрсаткичларига жиддий зарар келтиришини олдини олиш, қўшимча даромад манбаиларини излаб топиш ва белгиланган режаларни ўз вақтида бажариш мақсадида, авто тўхташ жойлари учун белгиланган қатъий солиқ миқдорлари ўрнига, савдо комплекси даромадларидан ҳисобланадиган 50 фоизлика ажратма тўловларига ўтказиш ёки авто тўхташ жойларини вақтинча давлатзахирасига ўтказиш, авто тўхташ жойларини бепул ташкил этилиши режалаштирилган.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 16 ноябрдаги 742-сонли қарорига асосан ўзи эгаллаб турган ҳудуднинг 1,48 гектарли қисмида автотранспорт қисмида воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ ҳамда «гилам савдоси» мажмуаси, ёрдамчибиноваиншоотларини қурилишини молиялаштириш жамият маблағлари, қисман банк кредити орқали ҳамда «Гилам савдо» мажмуасида жойлашган савдо дўконлари «Ижара шартномасини тузиш ҳуқуқи»ни (савдо дўконларни таннарҳи ва бошқа харажатлар қўшилган миқдорида) сотилишидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкент шаҳар Давлат экспертиза бошқармасининг 2014 йил 28 февралдаги № К-1103-сонли экспертиза хулосасига кўра ушбу қурилиш ишларига 39 006 671,18 минг сўмлик маблағ тасдиқланган. Бу эса ўз навбатида қўшимча даромад олиш имконини беради.

3. Бундан ташқари 2015 йилда жамият тассаруфида бўладиган ортиқча маблағларни банк муассасаларига депозит жамғармаларга фоизга қуйиш жамият учун қўшимча даромад манбаларини беради. Бу эса ўз навбатида бир ойда ўртача 700,0 минг сўм қўшимча даромад олиш имконини беради.

4. Жамият қошида янги хизмат турларини жорий этиш. Масалан этикдузлик, соатсозлик ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар.

11. ЖАМИЯТНИНГ 2015 ЙИЛДАГИ ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТА РЕЖАСИНИ АМАЛДА БАЖАРИЛИШИ

КУРСАТКИЧЛАР йил бошидан (313 иш куни)
режа амалда фарки Фарки %да
ДАРОМАДЛАР
1 Жой хаки 0,0 0,0 0,0 0,0
2 Хизмат хаки 3 066 828.0 3 150 035.7 83 207.7 102.7
  Автотухташ даромади 1 217 610.0 1 171 521.5 -46 088.5 96.2
  СХК товар айланиши 0,0 0,0 0,0 0,0
3 СХК даромади 0,0 0,0 0,0 0,0
4 Ижара хаки 11 875 218.6 12 221 934.0 346 715.4 102.9
  Шу жумладан инфратузилма даромади 618 061.8 620 388.8 2 327.0 100.4
5 Коммунал хизматлар 0,0 0,0 0,0 0,0
6 Банк фоизи, хизмати 15 132.6 14 102.9 -1 029.7 93.2
7 Дивидендлар 0,0 0,0 0,0 0,0
8 Дуконлар сотилишидан даромад. 2 231 036.8 4 728 800.0 2 497 763.2 212.0
9 Бошка даромадлар 12 000.0 115 331.9 103 331.9 961.1
ЖАЪМИ ДАРОМАДЛАР 17 818 277.8 20 850 593.3 3 032 315.5 117,0
МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР
1 1,6% пенсия жамгармаси 221 622.9 333 383.8 111 760.8 150.4
2 1,4% йул жамгармаси 193 920.0 291 710.9 97 790.9 150.4
3 0,5% мактаб фондига. 69 257.2 104 182.4 34 925.2 150.4
ЖАЪМИ АЖРАТМАЛАР: 484 800.2 729 277.2 244 477.0 150.4
Даромадлар колдиги: 17 194 638.1 20 121 316.1 2 926 678.1 117.0
МАЖБУРИЙ ХАРАЖАТЛАР
1 50% ГНИга солик 8 009 822.2 9 488 347.5 1 478 525.3 118.5
2 Аъзолик бадали 431 088.9 448 508.2 17 419.3 104.0
3 Автотухташ солиги 2 574 492.0 2 575 057.7 565.7 100.0
Даромадлар колдиги: 6 179 234.9 7 609 402.7 1 430 167.8 123.1
ЖОРИЙ ХАРАЖАТЛАР
1 Иш хаки 2 268 000.0 2 283 147.1 15 147.1 100.7
2 25% туловлар 567 000.0 557 643.5 -9 356.5 98.3
3 Сув ва канализация 146 000.0 156 606.7 10 606.7 107.3
4 Электр куввати 159 000.0 209 382.3 50 382.3 131.7
5 Дезинфекция харажатлари 5 760.0 5 737.4 -22.6 99.6
6 ГАЗ 0,0 0,0 0,0 0,0
7 Махсустранс 0,0 0,0 0,0 0,0
8 Транс. харажатлари 75 300.0 92 553.0 17 253.0 122.9
9 Иссиклик энергияси 0,0 0,0 0,0 0,0
10 Телефон, телеграф 9 600.0 12 640.0 3 040.0 131.7
11 Муниципал милиция ходим 989 520.0 967 865.3 -21 654.7 97.8
12 Жорий таъмирлаш 12 000.0 5 727.3 -6 272.7 47.7
13 Кечиктирилган харажатлар 0,0 0,0 0,0 0,0
14 Ас. восита эскириши 1 070 448.3 1 046 261.7 -24 186.6 97.7
15 Банк фойизи хизмати 49 200.0 73 561.2 24 361.2 149.5
16 Талонлар харажати 2 500,0 2 695,0 195,0 107,8
17 Бошка харажатлар 456 300.0 525 454.9 69 154.9 115.2
ЖАЪМИ ХАРАЖАТЛАР 5 808 128.3 5 936 580.4 128 452.1 102.2
СОФ ФОЙДА 371 106.6 1 672 822.3 1 301 715.7 450.8
Рентабеллик даражаси 2.1 8.0    

12. ЖАМИЯТНИНГ 2016 ЙИЛ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ РЕЖАСИ

КУРСАТКИЧЛАР минг сумда
I чорак 78 иш куни II чорак 78 иш куни III чорак 79 иш куни IV чорак 79 иш куни йиллик 313 иш куни
ДАРОМАДЛАР
1 Жой хаки 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
2 Хизмат хаки (жаъми) 790 795,0 820 353,9 902 585,0 902 585,0 3 416 318,9
  Шу жум; Автотухташ даромади 303 796 ,0 322 920,0 365 800,0 365 800,0 1 358 316,0
  СХК товар айланиши 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
3 СХК даромади 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
4 Ижара хаки 3 129 472,2 3 140 939,0 3 604 446,9 3 604 446,9 13 479 305,0
  Шужум, инфратуз. даромади 158 298,6 156 542,3 153 029,7 153 029,7 620 900,3
5 Коммунал хизматлар 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
6 Банк фоизи, хизмати 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
7 Дивидендлар 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
8 Магаз. сотилишидан даромад. 1 600 000,0 2 750 000,0 1 250 000,0 1 050 000,0 6 650 000,0
9 Бошка даромадлар 6 000,0 6 000,0 6 000,0 3 000,0 21 000,0
ЖАЪМИ ДАРОМАДЛАР 5 684 565,8 6 873 835,2 5 916 061,6 5 713 061,6 24 187 524,2
МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР
5 1,6% пенсия жамгармаси 90 953,1 109 981,4 94 657,0 91 409,0 387 000,4
6 1,4% йул жамгармаси 79 583,9 96 233,7 82 824,9 79 982,9 338 625,3
7 0,5% мактаб фондига 28 422,8 34 369,2 29 580,3 28 565,3 120 937,6
ЖАЪМИ АЖРАТМАЛАР: 198 959,8 240 584,2 207 062,2 199 957,2 846 563,3
Даромадлар колдиги: 5 485 606,0 6 633 251,0 5 708 999,4 5 513 104,4 23 340 961,1
МАЖБУРИЙ СОЛИКЛАР
1 50% ГНИ га солик 2 596 221,3 3 160 816,6 2 678 001,2 2 580 053,7 11 015 092,9
2 Аъзолик бадали 113 423,0 114 027,5 129 007,8 128 917,8 485 376,2
3 Автотухташ солиги 707 984,4 707 984,4 708 000,0 707 984,4 2 831 953,2
ДАРОМАДЛАР КОЛДИГИ 2 067 977,2 2 650 422,5 2 193 990,4 2 096 148,5 9 008 538,7
ЖОРИЙ ХАРАЖАТЛАР
1 Иш хаки 570 000,0 727 500,0 712 500,0 712 500,0 2 722 500,0
2 25% туловлар 142 500,0 181 875,0 178 125,0 178 125,0 680 625,0
3 Сув ва канализация 42 000,0 44 000,0 43 500,0 43 000,0 172 500,0
4 Электр куввати 60 000,0 51 000,0 45 000,0 60 000,0 216 000,0
5 Дизинфекция харажатлари 1 770,0 1 770,0 1 770,0 1 770,0 7 080,0
6 ГАЗ 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
7 Махсустранс 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
8 Транс. харажатлари 21 500,0 21 000,0 19 500,0 21 000,0 83 000,0
9 Иссиклик энергияси 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
10 Телефон, телеграф 2 400,0 2 400,0 2 400,0 2 400,0 9 600,0
11 Муниципал милиция ходим 266 227,8 266 227,8 266 227,8 266 227,8 1 064 911,2
12 Жорий таъмирлаш 4 500,0 4 500,0 4 500,0 4 500,0 18 000,0
13 Кечиктирилган харажатлар 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
14 Ас. восита эскириши 270 000,0 274 000,0 279 000,0 270 000,0 1 093 000,0
15 Банк фойизи хизмати 16 200,0 17 800,0 21 000,0 16 200,0 71 200,0
16 Бошка харажатлар 81 400,0 129 000,0 130 750,0 120 750,0 461 900,0
ЖАЪМИ ХАРАЖАТЛАР 1 478 497 ,8 1721 072,8 1 704 272,8 1 696 472,8 6 600 316,2
СОФ ФОЙДА 589 479,3 929 349,7 489 717,6 399 675,7 2 408 222,3
ЗАРАР 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
Рентабеллик даражаси 10,4 13,5 8,3 7,0 10,0

Жамиятимизнинг 2015 йил учун белгиланган фаолиятида сохамизга тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юрт бошимизнинг маърузаларида кўтарилган масаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча хаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йигилишларида атрофлича мухокама килиниб, белгиланган тадби рва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

Жамиятнинг 2016 йил учун истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларни биринчи навбатда белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади.

Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни 2016 йилга мўлжалланган моддий техника базасини мустахкамлаш дастурига асосан комплекс пуллик хизматлар кўрсатишни, жой хақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлашни, қўшни мамлакатларда жамиятимизнинг савдо уйларини ташкил этиш, ҳамда экспорт импорт операцияларини амалга ошириш каби ишлар режаси белгиланди ва амалий ишлар олиб борилади.

Олдимизда турган муҳим вазифалар, мухтарам Президентимиз Олий Мажлис сессияларида ва йиғилишларида қилган маърузаларидан келиб чиққан ҳолда жамоамизнинг хар бир ишчи ходимлари ва ижроия органи ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган масалалардан тегишли хулосалар чиқариб ўз ишларимизни ташкил қилишимиз лозим. Ана шундагина ютуқларимиз янада салмоқли, акциядорларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

 

Бизнес режани туздилар:

Жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси Ж.С. Ахмедов
Жамият бош муҳосиби Ф.К. Сакиева
Жамият бош иқтисодчиси Ш.Ш. Шамухамедов

 

 

Чоп килишE-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали openinfo "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

Copyright © 2014-2024 "Chilonzor Buyum Savdo Kompleksi" АЖ

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.chbsk.uz/ веб-сайт манзилига ҳавола кўрсатилиши шарт.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.


Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156-а уй
(+99871) 287-98-52
(+99871) 287-91-01
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.