2018 йил бизнес режаси

 1. У М У М И Й   М А Ъ Л У М О Т.

    "CHILONZOR BUYUM BOZORI" AJ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарорларига асосан кайта таъмирлаш ишлари олиб борилиб, Тошкент шахар хокимининг 2011 йил 9 июндаги 309-сонли қарорига асосан "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" акциядорлик жамияти ва «Чилонзор буюм савдо комплекси» очиқ акциядорлик жамиятининг акциядорларининг 2014 йил 25 августдаги навбатдан ташқари бўлиб ўтган умумий йиғилиш қарорига асосан «Чилонзор буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти деб номланиб, ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан олиб бормоқда.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ қуйидаги манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 156 а уй.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ 12,27 гектар майдонга жойлашган бўлиб, тадбиркорлар фаолият кўрсатишлари учун замон талабларига жавоб берадиган турғун савдо шаҳобчалари мавжуд.

Ўз номи ва ташқи кўриниши билан "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" акциядорлик жамияти йирик савдо марказини эслатади.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шоҳобчалари, шунингдек турғун савдо шаҳобчалари орқали ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг чакана ва майда улгуржи олди-сотдиси амалга ошириладиган мулкий комплексдир.

Савдо комплексининг хизматлар кўрсатишдан, савдо комплекси ҳудудидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, шунингдек ижара тўловини ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва махаллий солиқлар олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси солик кодекисининг 387-моддасига асосан «Савдо комплекси даромадларнинг умумий суммасидан, савдо комплекси даромадидан тўланадиган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар чегириб ташлангандан кейин қолган маблағларнинг 50 фоизи савдо комплекси жойлашган жойдаги тегишли махаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Даромадлар умумий миқдорининг қолган 50 фоизи савдо комплекси маъмурияти ихтиёрида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплашда, реконструкция қилишда, ободонлаштиришда, савдо комплекси томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтиришда, сифатини яхшилашда, ҳамда акциядорларга дивиденд тўлаш мақсадида фойдаланилади.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ да истеъмол товарлари билан савдо қилишга:

  • савдо қилиш ҳудуди учун белгиланган тартибда берилган руҳсат гувоҳномасига эга бЎлган;
  • савдо комплексида савдо Ўрнини ижарага олиш шартномасини тузган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар киритилади.

Савдо комплексининг иш тартиби:

Савдо комплекси хар куни соат 7-00 дан 18-00 гача, ёз даврида эса соат 19-00 гача ишлайди;                                                  

Савдо комплекси ҳудудига кириш бепул;

Дам олиш (санитария ) куни - Душанба;

тадбиркорлик субъектлари иш ўринларини тайёрлаш учун савдо комплексига эрталаб соат 6-00 дан бошлаб киритилади.

Савдо комплексининг савдо ўринлари сони Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги савдо комплекси томонидан тақдим этиладиган маълумот асосида мавжуд бўш савдо ўринларининг доимий тезкор ҳисобини юритади.

Савдо комплексида озиқ-овқат товарлари билан савдо қилишга белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан турғун чакана савдо шаҳобчалари орқали руҳсат этилади.

Жамиятнинг дастлабки низом жамғармасининг тўлов шакли "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ нинг мол-мулки қиймати ҳисобланади.

  1. 2."CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ                       ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ   ТУРЛАРИ .

Жамиятнинг асосий фаолият турларига қуйидагилар киради:

-Ижара ҳақи тўловидан тушумлар;

- Савдо комплексининг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари,

бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;

-Сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

-Қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар савдо комплекси даромадларининг

манбаилари ҳисобланади.

3. "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ АКЦИЯДОРЛАРИ.

 

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI " AJ таъсис хужжатларига асосан жамиятнинг устав фонди 23 278 217,7 минг сўмни ташкил этади.

Устав фондидаги номинал қиймати 4290 сўм миқдорида бЎлган 5 426 158 дона акцияларга бўлинган. Акцияларнинг хиллари- эгаси ёзилган. Акцияларнинг турлари (тоифалари) –Оддий.

 Жамиятнинг барча акциялари қуйидаги тартибда тақсимланади:

-           Тошкент шахар Ҳокимияти улуши-51%, 2 767 340 дона акция;

-           Тошкент шахар Ҳокимияти активи-2,8%, 151 216 дона акция эркин савдода сотиш учун мўлжалланган улуш;

-           Юридик ва жисмоний шахслар улуши (жойлаштирилган) – 46,2%, 2 507 602 дона акция;

  1. 4.ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ, ИЖРОИЯ

ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ .

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан, жамиятни бошқаришни акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув Кенгаши ва ижроия органи амалга оширади. "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ нинг олий бошқарув органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Жамиятнинг жорий фаолияти бошқарувини амалга оширувчи ижроия органи бўлиб, жамиятнинг жамоа органи номидан бошқарув раиси ҳисобланади. Жамият бошқаруви, жамиятнинг ижроия органи бўлиб ҳисобланади.

Бошқарув жамиятнинг барча ишлаб-чиқариш фаолиятини бошқаради.

Жамият ижроия органи ваколати доирасига жамиятнинг жорий бошқарувининг барча саволлари киради, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши ваколати доираси бундан мустасно.

Жамият ижроия органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкиллаштиради. Жамият бошқарувининг миқдорий тартибини бошқарув раисига тақдим этган ҳолда, акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган тартибдаги маъмурий хўжалик харажатлар сметаси чегараси доирасида Кузатув Кенгаши аниқлайди.

Жамият бошқарувининг асосий вазифаси - жамият ривожланиши мақсадларига эришиш учун тактик қўлланмалар усулларини амалга оширишда изланишлар олиб бориш, жамиятнинг даромадини доимо ошириб боришдир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташқари, ижроия органининг харакати устидан назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқини химоя қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятни назорат қилувчи махсус орган кЎзда тутилган бўлиб, тафтиш хайъати 3 кишидан таркиб топган.

Жамиятнинг ижроия органи хужжатлари, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий хужжатларга риоя этилишини, ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, автикларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш мақсадида ички аудит гуруҳи ташкил қилинган.

  1. 5.САВДО КОМПЛЕКСИ ҲУДУДИДА СОТИЛАДИГАН МАХСУЛОТ ТАВСИФИ .

Келтирилган ушбу бўлим нисбатлари Тошкент шаҳрининг бошқа савдо комплексларини визуал кузатишлардан олинган, "CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJда қуйидаги махсулотлар сотилади:

-                     Ноозиқ-овқат махсулотлари-99%;

-                     Озиқ-овқат махсулотлари-1%.

  1. 6."CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI"  A J                     ХИЗМАТИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ   ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ.

"CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ хизматларининг асосий истеъмолчи-ларидан бўлиб, доимий асосда савдо фаолиятини амалга оширувчи, жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади. Хусусий тадбиркорлар томонидан истеъмол қилинадиган хизматлар улуши жамият фаолиятининг тахминан 99 %ни ташкил этади.

Жамият хизматларининг асосий истеъмолчиларининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий хужжатлар чиқган, булар:              

-ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2002 ЙИЛ 26 НОЯБРДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎ/РИСИДАГИ 407-СОНЛИ ҚАРОРИ;

-ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2002 ЙИЛ 6 МАЙДАГИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎ/РИСИДАГИ 154-СОНЛИ ҚАРОРИ;

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 12 АВГУСТДАГИ ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РУЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТУГРИСИДАГИ 387-СОНЛИ ҚАРОРИ;

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 2 СЕНТЯБРДАГИ ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ХИСОБГА ҚЎЙИШ ВА ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ОЛИШ КАРТАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎ/РИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ХАҚИДАГИ 413-СОНЛИ ҚАРОРИ;

- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2010 ЙИЛ 26 АПРЕЛДАГИ «ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИ ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎ/РИСИДА»ГИ 1326- СОНЛИ ҚАРОРИ.;

- ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2012 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎ/РИСИДАГИ 253-СОНЛИ ҚАРОРИ;

  1. 7.Ж А М И Я Т Н И Н Г   Х И З М А Т   К Ў Р С А Т И Ш              Қ У В В А Т Л А Р И .
  2. a.Жисмоний шахслар томонидан савдо фаолиятини амалга ошириш учун айвонлардаги ижарага бериладиган назорат касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо дЎконларини -2 477 та ўртача бир ойлик даромади – 1 460 000,0 минг сўм 2018 йил учун жами 17 527 171,2 минг сўм, шу жумладан жамият ҳудудида 12-савдо айвонидаги 145 та турғун савдо дўконларининг ер тўлаларидан, 2018 йил савдо комплекси ҳудудидаги бино, иншоот ва қурилмалар эгаларидан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун бир ойлик даромад 51 000,0 минг сўм, 2018 йил учун жами 612 000,0 минг сўм даромад режалаштирилган. Жойлар сони, ижара ҳақи ва бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ундириладиган тўловлар миқдорлари Тошкент шаҳар Ҳокимияти томонидан белгилаб берилади.

   

  1. b.Жисмоний ва юридик шахслар томонидан савдо фаолиятини амалга ошириш учун айвонлардаги ижарага бериладиган турғун савдо шаҳобчалари сони 1-айвон бўйича 272 та, 2-айвон бўйича 272 та, 3-айвон бўйича 272 та, 4-айвон бўйича 245 та, 5-айвон бўйича    168 та, 6-айвон бўйича 167 та, 7-айвон бўйича 164 та, 8-айвон бўйича 143 та, 9-айвон буйича 25 та, 10-айвон буйича 44 та, 11-айвон буйича 28 та, 13-айвон бўйича 3 та, 14-айвон буйича 5 та, 12-айвон буйича 302 та (ташқи ҳудуд), 16-17-18-19-айвон бўйича 158 та, 36-айвон буйича 208 та фаолият олиб борилади.

Бошқа даромадлар - Ўртача бир ойлик – 260 000 000 сўм.

  1. 8."CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ НИНГ РИВОЖЛАНИШИНИ   ТАШКИЛ   ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР.
  1. 1. Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятининг фискал режими:

Жамиятнинг жисмоний ривожланиши;

Жамият имиджи;

Жамият хизматлари нархлари;

Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;

Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва маҳсулотларнинг нархлари;

Солиқ режими;

Банк кредитланишининг нархи ва шартлари.

Инфляциянинг миқдори ва тезлиги;

Энг кам иш ҳақи миқдорини ўзгариши;

Низом жамғармасининг миқдорини, акциялар чиқарилиши, дивидендларни тўланиш частотаси.

  1. 9."CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI" AJ НИНГМОЛИЯВИЙ   РИВОЖЛАНИШИ ТАШКИЛ

ЭТУВЧИЛАРНИНГ ТАҚСИМОТИ.

                                                                                            минг сўмда

Кўрсаткичлар 2015 йил амалдаги

2016 йил

амалда

2017 йил

кутилаётган

2018 йил

режа

1 Жой ҳақи 0 0 0 0
2 Хизмат ҳақи 3 150 035,7 3 404 200,1 3 960 952,3 4 293 300,0
3     Ижара ҳақи 12 221 334,0 12 835 158,3 14 381 518,9 17 527 171,2
4     Инфратузилма 620 388,8 643 616,4 623 035,9 612 000,0
5     Коммунал ва инфратуз. хизматлар 0 0 0 0
6     Магазин сотилишидан даромад 4 728 800 14 113 150,0 3 039 900,0 1 800 000,0
7     Харажатлар 5 936 580,4 6 958 925,1 7 310 426,9 7 197 275,0
8     Соф фойда 1 672 822,3 5 951 780,3 1 516 306,7 933 876,4

                                        

10.   Р Е Ж А Л А Ш Т И Р И Л Г А Н   Қ Ў Ш И М Ч А  Д А Р О М А Д Л А Р   М А Н Б А И .

 1. «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ балансидаги автотўхташ жойларини эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, 2017 йил фаолияти давомида белгиланган қатъий солиқ миқдори тўланиши учун жамиятнинг бошқа хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобига қопланишига олиб келаётганлигини инобатга олиб, 2018-2019 йиллардаги фаолияти давомида молиявий иқтисодий кўрсаткичларига жиддий зарар келтиришини олдини олиш, қўшимча даромад манбаиларини излаб топиш ва белгиланган режаларни ўз вақтида бажариш мақсадида, автотўхташ жойлари учун белгиланган қатъий солиқ миқдорлари ўрнига, савдо комплекси даромадларидан ҳисобланадиган 50 фоизлик ажратма тўловларига ўтказиш ёки автотўхташ жойларини вақтинча давлат захирасига ўтказиш, автотўхташ жойларини бепул ташкил этилиши режалаштирилган.

2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 16 ноябрдаги 742-сонли қарорига асосан ўзи эгаллаб турган ҳудуднинг 1,48 гектарли қисмида автотранспорт қисмида воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳ қурилишини молиялаштириш жамият маблағлари, қисман банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида қўшимча даромад олиш имконини беради.

3. Жамият қошида янги хизмат турларини жорий этиш. Масалан этикдузлик, соатсозлик ва шунга Ўхшаш бошқа хизматлар.

 

11. ЖАМИЯТНИНГ 2017 ЙИЛДАГИ ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТА РЕЖАСИНИ АМАЛДА БАЖАРИЛИШИ.

                                                                                                                                

КУРСАТКИЧЛАР йил бошидан (313 иш куни)
режа амалда Фарки Фарки%да
ДАРОМАДЛАР
1 Жой хаки        
2 Хизмат хаки        
  Автотухташ даромади        
  СХК товарайланиши        
3 СХК даромади        
4 Ижара хаки        
  Шу жумладан   Инфратузилма даромади        
5 Коммунал хизматлар        
6 Банк фоизи, хизмати        
7 Дивидендлар        
8 Дуконлар сотилишидан даромад.        
9 Бошка даромадлар        
ЖАЪМИ ДАРОМАДЛАР        
МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР
1 1,6%пенсия жамгармаси        
2 1,4% Йул жамгармаси        
3 0,5% мактаб фондига.        
ЖАЪМИ АЖРАТМАЛАР:        
Даромадлар колдиги:        
МАЖБУРИЙ ХАРАЖАТЛАР
1 50% ГНИ га солик        
2 Аъзолик бадали        
3 Автотухташ солиги        
ДАРОМАДЛАР КОЛДИГИ        
ЖОРИЙ ХАРАЖАТЛАР
1 Иш хаки        
2 25% туловлар        
3 Сув ва канализация        
4 Электр куввати        
5 Дизинфекция харажатлари        
6 ГАЗ        
7 Махсустранс        
8 Транс. Харажатлари        
9 Иссиклик энергияси        
10 Телефон, телеграф        
11 Муниципал милиция ходим        
12 Жорий таъмирлаш        
13 Кечиктирилган харажатлар        
14 Ас.восита эскириши        
15 Банк фойизи хизмати        
16 Бошка харажатлар        
ЖАЪМИ ХАРАЖАТЛАР        
СОФ ФОЙДА        
Рентабеллик даражаси        

 

12.   ЖАМИЯТНИНГ 2018 ЙИЛ УЧУН   МЎЛЖАЛЛАНГАН   ДАРОМАДЛАР   ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

РЕЖАСИ .

КУРСАТКИЧЛАР минг сумда
I чорак                                                                                                                                                                                                       77 иш куни II чорак                                                                                                                                                                                                         78 иш куни III чорак                                                                                                                                                                                                      79 иш куни IV чорак                                                                                                                                                                                                      78 иш куни йиллик                                                                                                                                                                                                      312 иш куни
ДАРОМАДЛАР
1 Жой хаки 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
2 Хизмат хаки (жаъми) 1 059 400,0 1 071 900,0 1 084 900,0 1 077 100,0 4 293 300,0
  Шу жум; Автотухташ даромади 399 500,0 405 000,0 410 000,0 405 000,0 1 619 500,0
  СХК товарайланиши 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
3 СХК даромади 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
4 Ижара хаки 4 381 792,8 4 381 792,8 4 381 792,8 4 381 792,8 17 527 171,2
 5 Шу жум,Инфратуз. даромади 153 000,0 153 000,0 153 000,0 153 000,0 612 000,0
6 Коммунал хизматлар 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
7 Банк фоизи, хизмати 0,0 00, 0,0 0,0 0,0
8 Дивидендлар 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
9 Магаз. сотилишидан даромад. 300 000,0 450 000,0 600 000,0 450 000,0 1 800 000,0
10 Бошка даромадлар 15 000,0 15 000,0 15 000,0 15 000,0 60 000,0
ЖАЪМИ ДАРОМАДЛАР 5 909 192,8 6 071 692,8 6 234 692,8 6 076 892,8 24 292 471,2
МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР
5 1,6%пенсия жамгармаси 94 545,1 97 147,1 99 755,1 97 230,3 388 679,5
6 1,4% Йул жамгармаси 82 728,7 85 003,7 87 285,7 85 076,5 340 094,6
7 0,5% мактаб фондига. 29 546,0 30 358,5 31 173,5 30 384,5 121 462,4
ЖАЪМИ АЖРАТМАЛАР: 206 821,7 212 509,2 218 214,2 212 691,2 850 236,5
Даромадлар колдиги: 5 702 371,1 5 859 183,6 6 016 478,6 5 864 201,6 23 442 234,9
МАЖБУРИЙ СОЛИКЛАР
1 50% ГНИ га солик 2 658 426,2 2 734 179,3 2 810 414,8 2 736 688,3 10 939 708,5
2 Аъзолик бадали 156 290,7 156 500,8 156 740,8 156 656,8 626 189,1
3 Автотухташ солиги 936 296,4 936 296,4 936 296,4 936 296,4 3 745 185,6
ДАРОМАДЛАР КОЛДИГИ 1 951 357,2 2 032 207,1 2 113 027,1 2 034 560,1 8 131 151,6
ЖОРИЙ   ХАРАЖАТЛАР
1 Иш хаки 712 500,0 727 000,0 727 500,0 727 500,0 2 894 500,0
2 25% туловлар 178 125,0 181 750,0 181 875,0 181 875,0 723 625,0
3 Сув ва канализация 48 000,0 48 000,0 51 500,0 51 500,0 199 000,0
4 Электр куввати 66 000,0 68 000,0 71 000,0 69 000,0 274 000,0
5 Дизинфекция харажатлари 1 920,0 1 920,0 1 920,0 1 890,0 7 650,0
6 ГАЗ 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
7 Махсустранс 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
8 Транс. Харажатлари 24 000,0 25 900,0 24 400,0 26 000,0 100 300,0
9 Иссиклик энергияси 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
10 Телефон, телеграф 3 000,0 2 400,0 3 000,0 3 000,0 11 400,0
11 Муниципал милиция ходим 312 000,0 312 000,0 312 000,0 312 000,0 1 248 000,0
12 Жорий таъмирлаш 2 400,0 3 000,0 2 400,0 1 000,0 8 800,0
13 Кечиктирилган харажатлар 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
14 Ас.восита эскириши 279 000,0 279 000,0 282 000,0 282 000,0 1 122 000,0
15 Банк фойизи хизмати 24 000,0 24 000,0 24 000,0 24 000,0 96 000,0
16 Бошка харажатлар 125 000,0 120 000,0 130 000,0 135 000,0 510 000,0
ЖАЪМИ ХАРАЖАТЛАР 1 775 945,0 1 792 970,0 1 811 970,0 1 816 765,0 7 197 275,0
СОФ ФОЙДА 175 412,1 239 237,1 301 432,1 217 795,1 933 876,4
ЗАРАР 0,0 0,0 0,0 0,0 0,0
Рентабеллик даражаси 3,0 3,9 4,8 3,6 3,8

 

Жамиятимизнинг 2018 йил учун белгиланган фаолиятида сохамизга тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча хаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йигилишларида атрофлича мухокама килиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

Жамиятнинг 2018 йил учун истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларни биринчи навбатда белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади.

Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни 2018 йилга мўлжалланган моддий техника базасини мустахкамлаш дастурига асосан комплекс пуллик хизматлар кўрсатишни, жой хақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлашни, қўшни мамлакатларда жамиятимизнинг савдо уйларини ташкил этиш, ҳамда экспорт импорт операцияларини амалга ошириш каби ишлар режаси белгиланди ва амалий ишлар олиб борилади.

Олдимизда турган муҳим вазифалар, мухтарам Президентимиз Олий Мажлис сессияларида ва йиғилишларида қилган маърузаларидан келиб чиққан ҳолда жамоамизнинг хар бир ишчи ходимлари ва ижроия органи ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган масалалардан тегишли хулосалар чиқариб ўз ишларимизни ташкил қилишимиз лозим. Ана шундагина ютуқларимиз янада салмоқли, акциядорларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

 

Бизнес режани туздилар:

Жамият бошқаруви раиси                                      Д.Х.Миртаджиев

Жамият бош муҳосиби                                            Ф.К.Сакиева

Жамият молиялаштириш ва

иктисодиет булими бошлиги                                   Ш.Ш.Шамухамедов

 

Чоп килишE-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали openinfo "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

Copyright © 2014-2024 "Chilonzor Buyum Savdo Kompleksi" АЖ

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.chbsk.uz/ веб-сайт манзилига ҳавола кўрсатилиши шарт.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.


Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156-а уй
(+99871) 287-98-52
(+99871) 287-91-01
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.