25.08.2016 куни навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида ҳабарнома
«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ акциядорлари диққатига
«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 25 август соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00дан бошлаб амалга оширилади. Манзил: 100161, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156а уй.
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1. Жамиятда корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.
2. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:
- Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Ички назорат тўғрисидаги низом;
- Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;
- Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;
Жамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжат, юридик шахсларнинг эса ишончнома билан келишлари сўралади.
Жамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёрланган хужжатлар тўплами билан юқорида келтириб ўтилган манзилда 2016 йил 20 августдан танишишлари мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: 287-98-52, 287-91-01, 287-92-13, 287-73-22.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонунинг 62-моддасида акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига ҳам юборилиши кўзда тўтилган. Шу муносабат билан ўзингизни электрон почта манзилингиз ва янги биометрик паспортингиздаги маълумотларни Тошкент шақар Фонд биржаси биноси 3 қават 17 хонада жойлашган «Ташинвеском» хусусий корхонаси ходимларига тақдим этишингизни сўраймиз.