«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !
«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 11 май куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156А-уй. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2023 йил 13 апрел ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2023 йил 4 май ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш;
7. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
8. Жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
11. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
12. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш ҳақида.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 11 май соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 287-91-01, (71) 287-80-75