«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !
«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорларининг 2023 йил 11 май куни соат 11-00 да Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156А-уй манзилида ўтказилиши белгиланган умумий йиғилиши кворум етарли бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши 2023 йил 30 май куни соат 11-00да чақирилишини маълум қиламиз.
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар ўзгаришсиз қолдирилади.
Такрорий умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2023 йил 4 май ҳолатига тузилган.
Акциядорлар такрорий умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 30 май соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 287-91-01, (71) 287-80-75