№08. Мансабдор шахслар (ижро этувчи органи) таркибида шахс ўзгаришлари (16.10.2015)
1. | ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ | ||||||||
Тўлиқ: | «CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI» aksiyadorlik jamiyati | ||||||||
Қисқартирилган: | «CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI» AJ | ||||||||
Биржа тикерининг номи: | Мавжуд эмас | ||||||||
2. | АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ | ||||||||
Жойлашган ери: | Ўзбекистон Республикаси, 100161, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 156 а уй | ||||||||
Почта манзили: | Ўзбекистон Республикаси, 100161, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 156 а уй | ||||||||
Электрон почта манзили: | СБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. | ||||||||
Расмий веб-сайти: | www.chbsk.uz | ||||||||
3. | МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ | ||||||||
Муҳим фактнинг рақами: | 08 | ||||||||
Муҳим фактнинг номи: | Мансабдор шахсларнинг (ижроия органининг) шахсий таркибидаги ўзгаришлар | ||||||||
мансабдор шахснинг ваколати тугатилган ҳолларда | |||||||||
№ | Шахснинг Ф.И.Ш. ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг тўлиқ номи | Лавозими | Шахсга ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури | ||||||
1. | Машарипов Одамбой Сапарматович | Жамият бошкаруви раиси вазифасини бажарувчиси | |||||||
2. | Ахмедов Жамшид Сабитович | Жамият бошкаруви раисининг биринчи муовини | |||||||
мансабдор шахс сайланган (тайинланган) ҳолларда | |||||||||
№ | Шахснинг Ф.И.Ш. ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчинингтўлиқ номи | Лавозими | Шахсга ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури | ||||||
1. | Ахмедов Жамшид Сабитович | Жамият бошкаруви раиси вазифасини бажарувчиси | |||||||
2. | Машарипов Одамбой Сапарматович | Жамият бошкаруви раисининг биринчи муовини | |||||||
Кўрсатилган ўзгартиришлар тўғрисида эмитентнинг қарор қабул қилган органи: | Жамият Кузатув Кенгаши | ||||||||
Қарор қабул қилинган сана: | 2015 йил 16 октябр | ||||||||
Баённома тузилган сана: | 2015 йил 21 октябр | ||||||||
Бошқарув органи баённомасидан кўчирма ва сайланган (тайинланган) шахснинг яшаш жойи кўрсатилган ҳолда паспорт маълумотлари** |
«Chilonzor buyum savdo kompleksi» АЖ Кузатув Кенгаши мажлисининг 13 - сонли БАЁНИ 2015 йил 16 октябр Тошкент шаҳри Қатнашганлар: Кузатув Кенгаши раиси: Кузатув Кенгаши раиси: С.Ахмедов; Кузатув Кенгаши аъзолари: Р. Хакимов - Тошкент шаҳар Савдо департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари; Р. Иноғомов - «Тошбозорсавдо» уюшмаси бошқарув раисининг маслаҳатчиси; Т. Камалов - «Тошбозорсавдо» уюшмаси қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи; У. Газиев - «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ қимматли қоғозлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи; Б. Хайдаров - Тошкент шаҳар Савдо департаменти бўлим бошлиғи; А. Мухитдинов - «Ипотека-банк» АТИБ қимматли қоғозлар бошқармаси бошлиғи; Кворум –100 % Таклиф қилинганлар: О.С. Машарипов- «Chilonzor buyum savdo kompleksi»АJ бошқаруви раиси в.б; Ж.С. Ахмедов-«Chilonzor buyum savdo kompleksi»АJ бошқаруви раисининг биринчи муовини; З. Бойметов- «Chilonzor buyum savdo kompleksi»АJ катта мутахассиси; Кун тартиби: 1. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 04/1493Д-сонли хатини кўриб чиқиш ҳақида. Мажлис раиси С.Н. Ахмедов Кузатув Кенгашинингетти аъзоси қатнашаётганлиги муносабати билан кворум борлигини ва Кенгаш ўз мажлисини ўтказиш хуқуқига эга эканлигини маълум қилди. Мажлис раиси С.Н. Ахмедов кун тартибидаги масалалар билан Кузатув Кенгаши аъзоларини таништирди ва кун тартиби бир овоздан тасдиқланди. Кун тартибидаги масала юзасидан Кузатув Кенгаши раиси С.Н. Ахмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги 4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 3-бандига ҳамда «акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такоммилаштириш комиссияси»нинг 2015 йил 08 майдаги 04-сонли баённомасига асосан Тошкент шаҳрида жойлашган устав капиталида Давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари рахбарлари таркибини корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари ва принциплари, менежмент ва маркетингни, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда уларни ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида қўллай билиши юзасидан «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ ижроия органини аттестациядан ўтказилганлигини, аттестация натижаларига кўра жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси Машарипов Одамбой Сапарматович аттестациядан ўтмаганлигини, жамият бошқаруви раисининг биринчи муовини Ахмедов Жамшид Сабитович ва жамият бошқаруви раисининг муовини Рахимов Хайрулла Абдуллаевичлар аттестациядан ўтганликларини, жамият бошқаруви раисининг муовини Хакимов Акмал Бахтиёрович аттестациядан шартли равишда ўтганликларини жамият Кузатув Кенгашида ижросини кўриб чиқилиши сўралганлигини Кузатув Кенгаши аъзоларига ўқиб эшиттирди ва муҳокамасига қўйди. Мазкур масала юзасидан Кузатув Кенгаши аъзолари жамият бошқаруви раисининг биринчи муовини Ахмедов Жамшид Сабитович ва жамият бошқаруви раисининг муовини Рахимов Хайрулла Абдуллаевичлар аттестациядан ўтганликларини, жамият бошқаруви раисининг муовини Хакимов Акмал Бахтиёрович аттестациядан шартли равишда ўтганлиги муносабати билан белгиланган тартибда олти ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилиши ҳамда шу вақт оралиғида малкасини ошириш учун корпоратив бошқарув уқув курсларига юборилиши, жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси Машарипов Одамбой Сапарматович аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такоммиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 08 майдаги 04-сонли баённомасига асосан Тошкент шаҳрида жойлашган устав капиталида давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари рахбарлари таркибини аттестациясидан ўтказиш бўйича комиссия мажлисининг баёнига кўра белгиланган тартибда аттестациядан ўта олмаган жамият рахбарларини малакаси ва иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, малака кам талаб қилинадиган ишга жойлаштиришга кўмаклашиш кўрсатиб ўтилганлиги боис жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси О.С. Машариповни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ва жамият бошқаруви раисининг биринчи муовини лавозимига тайинлаш жамият бошқаруви раисининг биринчи муовини Ж.С. Ахмедовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб жамият бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашиб, бир овоздан тасдиқлашди ва мазкур масала овозга қўйилди: Розилар 7 та; қаршилар йўқ; Бетарафлар йўқ. ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 04/1493Д-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин. 1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги 4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 3-бандига ҳамда «акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такоммилаштириш комиссияси»нинг 2015 йил 08 майдаги 04-сонли баённомасига асосан Тошкент шаҳрида жойлашган устав капиталида Давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари рахбарлари таркибини корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари ва принциплари, менежмент ва маркетингни, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда уларни ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида қўллай билиши юзасидан «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ ижроия органини аттестациядан ўтказилганлигини ва аттестация натижасига кўра; - жамият бошқаруви раисининг биринчи муовини Ахмедов Жамшид Сабитович ва жамият бошқаруви раисининг муовини Рахимов Хайрулла Абдуллаевичлар аттестация ўтганликлари инобатга олинсин; - жамият бошқаруви раисининг муовини Хакимов Акмал Бахтиёрович аттестациядан шартли равишда ўтганлиги муносабати билан белгиланган тартибда олти ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилиши ҳамда шу вақт оралиғида малакасини ошириш учун корпоратив бошқарув уқув курсларига юборилсин; 2. Жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси Машарипов Одамбой Сапарматович аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини таком-миллаштириш комиссиясининг 2015 йил 08 майдаги 04-сонли баённомасига асосан Тошкент шаҳрида жойлашган устав капиталида давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари рахбарлари таркибини аттестациясидан ўтказиш бўйича комиссия мажлисининг баёнига кўра белгиланган тартибда аттестациядан ўта олмаган жамият рахбарларини малакаси ва иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, малака кам талаб қилинадиган ишга жойлаштиришга кўмаклашиш кўрсатиб ўтилганлиги боис жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси О.С.Машариповни эгаллаб турган лавозимидан озод этилсин ва 2015 йил 16 октябрдан жамият бошқаруви раисининг биринчи муовини лавозимига тайинлансин. 2.1. жамият бошқаруви раисининг биринчи муовини Ахмедов Жамшид Сабитович 2015 йил 16 октябрдан бошлаб жамият бошқаруви вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин. 2.2. Ахмедов Жамшид Сабитовичга жамият фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2012 йил 28 июлдаги 253-сонли қарори ва бошқа меъёрий хужжатларга мувофиқ юритиш вазифаси юклатилсин. 2.3. Жамият бош муҳосиби Ф.К.Сакиева зиммасига Ж.С.Ахмедов имзосини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш вазифаси юклатилсин. 3. Мазкур мажлис қарори бўйича тегишли маълумотнома Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривож-лантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига тақдим этилсин. |
||||||||
Ижроия органининг шахсий таркиби | |||||||||
№ | Ф.И.Ш. | Лавозими | |||||||
1. | Ахмедов Жамшид Сабитович | Жамият бошкаруви раиси вазифасини бажарувчиси | |||||||
Машарипов Одамбой Сапарматович | Жамият бошкаруви раисининг 1-чи муовини | ||||||||
Рахимов Хайрулла Абдуллаевич | Жамият бошкаруви раисининг муовини | ||||||||
Хакимов Акмал Бахтиёрович | Жамият бошкаруви раисининг муовини | ||||||||
Сакиева Феруза Камилджановна | Жамият бош мухосиби |