«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !

«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2020 йил 12 июн куни соат 12.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156А-уй. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2020 йил 21 май ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2020 йил 8 июн ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш
5. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш
7. Жамиятда ижара ҳуқуқи сотилмаган савдо дўконларининг ижара ҳуқуқини сотиш масаласи.
8. Жамиятнинг ижроия органи аъзолари меҳнат шартномасини узайтириш ва уларни сайлаш масалалари тўғрисида;
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳақида.
12. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
13. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг “Умумий йиғилиши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
16. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 12 июн соат 11-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 287-91-01, (71) 287-80-75

 

Чоп килишE-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали openinfo "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

Copyright © 2014-2024 "Chilonzor Buyum Savdo Kompleksi" АЖ

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.chbsk.uz/ веб-сайт манзилига ҳавола кўрсатилиши шарт.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.


Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156-а уй
(+99871) 287-98-52
(+99871) 287-91-01
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.