«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !

«Chilonzor buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2021 йил 6 апрел куни соат 12.00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156А-уй. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2021 йил 10 март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2021 йил 31 март ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари;
6. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
7. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш;
8. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
9. Жамият директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш;
10. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
11. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш;
12. Жамиятнинг фонд биржаси аъзолигидан чиқиши масаласи;
13. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
14. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
15. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини майдалаш ва акциялар номинал қийматиниўзгартириштўғрисида қарор қабул қилиш;.
16. Жамиятнинг олдинги акциялар чиқарилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;.
17. Жамиятнинг эълон қилинган акциялар сонини белгилаш ва тасдиқлаш;.
18. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
19. Акцияларни янги чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиш ва акцияларнинг янги чиқарилишини жойлаштирилиш тартибини тасдиқлаш;
20. Акцияларни янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 6 апрел соат 11-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 287-91-01, (71) 287-80-75

 

Чоп килишE-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали openinfo "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

Copyright © 2014-2024 "Chilonzor Buyum Savdo Kompleksi" АЖ

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.chbsk.uz/ веб-сайт манзилига ҳавола кўрсатилиши шарт.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.


Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156-а уй
(+99871) 287-98-52
(+99871) 287-91-01
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.