№06. Эмитент олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар (08.04.2025)

НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА
Полное: Акционерное общество «CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI»
Сокращенное: АО «CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI»
Наименование биржевого тикера:*  
КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ
Местонахождение: Ўзбекистон Республикаси, 100161, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 156 а уй
Почтовый адрес: Ўзбекистон Республикаси, 100161, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 156 а уй
Адрес электронной почты:* Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Официальный веб-сайт:* www.chbsk.uz
ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ
Номер существенного факта: 06
Наименование существенного факта: Решения, принятые высшим органом управления эмитента
Вид общего собрания: годовое
Дата проведения общего собрания: 08.04.2025 г.
Дата составления протокола общего собрания: 16.04.2025 г.
Место проведения общего собрания: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 156 а уй
Кворум общего собрания: 78,85%
Вопросы, поставленные
на голосование
Итоги голосования
за против воздержались
количество % количество % количество %
1 Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркиби тасдиқлансин 334 650 066 034 99,999 0 0 398 250 0,0011
2 Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлансин 34 650 066 034 99,999 0 0 398 250 0,0011
3 Жамият ижроия органи ҳамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин. 34 649 966 034 99,999 0 0 498 250 0,0011
4 Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан “Balans-inform-audit” МЧЖ томонидан халқаро ва миллий аудитор стандартларга кўра тақдим этган ижобий аудиторлик хулосалари инобатга олинсин. 34 192 447 890 98,68 0 0 458 016 394 1,322
5 Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. 34 192 853 936 98,68 0 0 457 610 348 1,321
6 Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш таклифи тасдиқлансин. 34 650 464 284 100 0 0 0 0
7 Жамият ижроия органи томонидан тақдим этилган ва таклиф этилаётган жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини бажариш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин. 34 650 464 284 100 0 0 0 0
8 Жамият директорини сайлаш масаласи 34 650 364 284 99,9997 0 0 100 000 0,000028
9 Жамият Кузатув кенгашини сайлаш масаласи
9.1. 9.1. А.Раззақов 34 187 786 488
9.2. 9.2. Р.Арифов 34 187 786 488
9.3. 9.3. К.Расулов 34 187 786 488
9.4. 9.4. Ш.Шамансуров 34 187 786 488
9.5. 9.5. Т.Камолов 34 645 396 836
9.6. 9.6. Ф.Туляганов 34 644 600 328
9.7. 9.7. Ш.Жўраев 34 186 989 970
9.8. 9.8. М.Каримов 34 186 989 970
9.9. 9.9.Ш.Норбеков 34 176 091 720
Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қабул қилинсин ва жамият ижроия органига аниқланган камчиликларни бартараф этиш вазифаси юклатилсин. 34 192 846 140 98,68 0 0 457 618 144 1,321
10
11 Жамиятнинг 2025 йил фаолияти учун жамият аудитори тасдиқлансин ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегараси 17,5 млн этиб белгилансин. 34 633 998 668 99,95 0 0 398 250 0,0011
12 Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб килиб олинмаган дивидентлар жамият ихтиёрида қолдирилсин. 33 496 593 630 96,67 457 610 348 1,32 696 260306 2,009
13 Жамиятнинг устав капитали қўшимча акциялар чиқарилиши йўли билан кўпайтирилсин ва уларни жойлаштириш муддатлари ҳамда шартлари белгилансин 34 650 464 284 100 0 0 0 0
14 Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқлансин. 34 650 464 284 100 0 0 0 0
15 Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилсин ва янги таҳрирда тасдиқлансин. 34 639 956 488 99,97 0 0 10 500 000 0,030

КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР

АТРОФЛИЧА МУҲОКАМА ҚИЛИНИБ

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1.

Йиғилиш саноқ комиссияси аъзолари 3 кишидан иборат қилиб қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

М.М.Юлдашева, Н.Хўжаярова ва Г.Рахимова.

2. Кун тартибидаги асосий масалаларга 10 минутгача, қолган масалаларга 5 минутгача вақт берилиши, сўзга чиқувчиларга ҳар бир масаладан сўнг сўзга чиқиш ва уларнинг ҳар бирига 3 минутгача вақт ажратилиши таклифи тасдиқлансин.
3 “Чилонзор буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти ижроия органи ҳамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин.
4 Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан “Balans-inform-audit” МЧЖнинг ижобий аудиторлик текширувлари хулосалари инобатга олинсин.
5 Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин.
6.1 Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобварағи тасдиқлансин, жамиятда 2024 йил якунлари бўйича 30.522.282.856,93 сўм соф фойдадан 15.261.141.428,47 сўми акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин, жамиятнинг заҳира жамғармаси тўлиқ шакллантирилганлиги сабабли маблағ ажратилмасин, жамиятнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, жамият бошқарув аъзоларини йил якуни бўйича мукофотлашга 84.794.319 сўм ажратилсин ва қолган 15.176.347.109,47 сўм соф фойда жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришга йўналтирилсин.
6.2 Жамиятнинг ўтган йиллардаги тақсимланмаган 35.227.272.016,88 сўм фойдасидан 31075846148,42 сўми (88,2%) ўз капитали ҳисобидан жамият устав фондини ошириш учун қўшимча акциялар чиқарилишига йўналтирилсин ҳамда қолган 4151425868,46 сўми (11,8%) кейинчалик жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтириш учун тақсимланмаган фойда ҳисобида қолдирилсин.
7 Жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин, кейинчалик асосли бўлган ҳолларда кузатув кенгаши томонидан ўзгартириш ваколати берилсин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин.
8.1 Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-760-сонли қонуни талабидан келиб чиқиб, жамият директори З.М.Закиров билан   меҳнат шартнома муддати 3 йилга тузилганлиги инобатга олинсин ва унинг 2024 йил фаолияти ижобий бўлганлиги сабабли меҳнат шартномасини муддати давом эттирилиши тасдиқлансин.
8.2 Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили йил якуни бўйича бўлиб ўтадиган акциядорлар умумий йиғилишида жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи кўриб чиқилади ва бунда меҳнат шартномани давом эттирилишига жамият директорининг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариши ҳолатига, ҳар чорак якуни бўйича жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлигига қаралади.
9 Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:
9.1 Раззоқов Аҳад Анварович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 34 187 786 488 та овоз
9.2 Арифов Равшан Абдуллаевич (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 34 187 786 488 та овоз
9.3 Шомансуров Шоаброр Шомахкамович-         (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили) 34 187 786 488 та овоз
9.4 Расулов Камолиддин Райимберди ўғли (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 34 187 786 488 та овоз
9.5 Каримов Малик Рахимович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 34 186 989 970 та овоз
9.6 Камолов Толмас Каримович-       акциядор 34 645 396 836 та овоз
9.7 Туляганов Файзулла Абдуллаевич- акциядор 34 644 600 328 та овоз
9.8 Нарбеков Шухрат –(мустақил аъзо), акциядор 34 176 091 720 та овоз
9.9 Жўраев Шерали Абдуваҳҳоб ўғли- акциядор- 34 186 989 970 та овоз
10 Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қабул қилинсин ва жамият кузатув кенгаши ҳамда ижроия органига корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини янада яхшилаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин
11 Жамиятнинг 2025 йил фаолияти учун жамият Аудитори этиб “Tezkor-Malaka Natija” MCHJ тасдиқлансин ва унинг хизмат ҳақининг энг кўп миқдори миллий стандарт асосларида аудит кўриги учун 17,5 млн сўмгача этиб белгилансин.
12 Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган жами 422.051.532 сўм дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин.
13.1

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтириш учун йўналтирилган 2024 йил якуни соф фойдасидан 15.176.347.109,47 (ўн беш миллиард бир юз етмиш олти миллион уч юз қирқ етти минг бир юз тўққиз) сўм қирқ етти тийин ва ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойда ҳисобидан 31075846148,42 (ўттиз бир миллиард етмиш беш милиион саккиз юз қирқ олти минг бир юз қирқ саккиз) сўм қирқ икки тийин жами 46252193257,89 (қирқ олти миллиард икки юз эллик икки миллион бир юз тўқсон уч минг икки юз эллик етти) сўм саксон тўққиз тийин маблағларнинг 95 фоизи яъни 43 939 583 595 (қирқ уч миллиард тўққиз юз ўттиз тўққиз миллион беш юз саксон уч минг беш юз тўқсон беш) сўми қўшимча акциялар чиқариш орқали устав фондини оширишга ва 5 фоизи 2312609 662,89 (икки миллиард уч юз ўн икки миллион олти юз тўққиз минг олти юз олтмиш икки) сўм саксон тўққиз тийини қўшимча акцияларни олиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс акциядорларнинг дивидендлар (ёки дивидендлар эквивалентидаги даромадлар) шаклида даромад солиғини тўлаш учун ва солиқ кодекси асосида солиқ имтиёзлари қўлланилиши муносабати билан дивидендлар (ёки дивидендларга эквивалентидаги даромадлар) бўйича солиқ тўлашдан озод қилинган жисмоний ва юридик шахс акциядорларга мазкур солиқ имтиёзлари тўлаб бериш учун йўналтирилсин.

Бунда ушбу чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 5-кун (бешинчи кун) ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида кўрсатилган жамият акциядорлар ўртасида улар эгалик қилган акциялар сонига ва турига мутаносиб равишда, 1:1 коэффициентда яъни 1 (бир) дона акцияга қўшимча равишда 1 (бир) дона шу турдаги акцияни қўшиб бериш йўли билан ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади.

13.2 “Chilonzor buyum savdo komleksi” АЖнинг устав капитали номинал қиймати
1 (
бир) сўмдан бўлган 43 939 583 595 (қирқ уч миллиард тўққиз юз ўттиз тўққиз миллион беш юз саксон уч минг беш юз тўқсон беш) дона умумий қиймати 43 939 583 595 (қирқ уч миллиард тўққиз юз ўттиз тўққиз миллион беш юз саксон уч минг беш юз тўқсон беш) сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акциялар чиқариш орқали кўпайтирилсин.
13.3

Қўшимча чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш муддати ва шартлари қуйидагича белгилансин:

-Ушбу чиқарилишдаги акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 5-кун (бешинчи кун) ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида кўрсатилган жамият акциядорлар ўртасида улар эгалик қилган акциялар сонига ва турига мутаносиб равишда, 1:1 коэффициентда яъни 1 (бир) дона акцияга қўшимча равишда 1 (бир) дона шу турдаги акцияни қўшиб бериш йўли билан ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади;

Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш, акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 90 (тўқсон) календар кун ичида жойлаштирилади.

-        акцияларни жойлаштиришни бошланиши уларнинг чиқарилиши ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 6-кун (олтинчи кун) ҳисобланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади;
-        акцияларни жойлаштиришни тугаш санаси ушбу чиқарилишдаги акцияларни охиргисини жойлаштириш санаси ҳисобланади, лекин, ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 90 (тўқсон) календар кундан ортиқ бўлмаган муддат ичида;
-        Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозларнинг ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида акцияларни олди-сотди битимлари тузилмасдан амалга оширилади. Акциялар ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади ва акцияларни жойлаштиришда андеррайтерлар иштирок этмайди; 
-        Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш кўзда тутилмаган;

- Ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал қиймати бўйича 1 (бир) сўмдан жойлаштирилади;

- Ушбу 43 939 583 595 сўмлик чиқарилишдаги акцияларга тўлиқ ҳажмдаги тўлов жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан яъни жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича олган соф фойдасининг ва ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми ҳисобидан қопланади (бугунги кунда ушбу сумма жамият бухгалтерия ҳисоботининг “тақсимланмаган фойда” ҳисобида мавжуд);

Акцияларга тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобларида тегишли ўтказмаларни, яъни “тақсимланмаган фойда” ҳисобидан “устав капитали” ҳисобига ўтказма ўтказиш орқали устав капиталини оширишга йўналтириш асосида амалга оширилади ва акциялар жойлаштирилади;

- Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда бу ҳақдаги тегишли маълумот қонунчиликда белгиланган тартибда эълон қилинади;

мазкур чиқарилиш амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда акциялар тўлови сифатида олинган тўлов воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда 10 (ўн) кун ичида қайтарилади.

14.1 Жамиятнинг қўшимча акциялари чиқарилиши тўғрисидаги қарор иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14.2 Жамиятнинг қўшимча акциялари чиқарилиши тўғрисидаги қарорни имзолаш (тасдиқлаш) ваколати акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси-жамият кузатув кенгаши аъзоси Т.Камоловга берилсин.
15

Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилсин ва янги таҳрирда тасдиқлансин.

Ёқлаган 34 639 956 488-99,97 %, қарши- 0-0%, бетараф 10 500 000-0,030%.

16. Мазкур йиғилиш қарори ижросини таъминлаш жамият ижроия органига юклатилсин
                   

Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.Ш.:

Закиров Зафар Махмудович

Бош бухгалтернинг Ф.И.Ш.: Абдухалилов Тохир Валиевич
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.Ш.: Хужаярова Нилуфар

Чоп килишE-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали openinfo "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

Copyright © 2014-2025 "Chilonzor Buyum Savdo Kompleksi" АЖ

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан фойдаланилганда www.chbsk.uz/ веб-сайт манзилига ҳавола кўрсатилиши шарт.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг.


Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 156-а уй
(+99871) 287-98-52
(+99871) 287-91-01
Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.